Дунё Брюс Лининг ҳақиқий жангини кўрди
Интернетда илк бор Брюс Лининг ҳақиқий аралаш жанг бўйича кураши тасвирланган видеоролик пайдо бўлди(ММА). Daily Mail хабар беришича, таниқли актёрнинг рақиби унинг шогирди Тэд Вонг бўлган. Бу ролик 7,5 млн одамни эътиборини жалб этган. Ушбу ролик YouТubeдаги Bruce Lee Central каналига жойлаштирилган.
Видеога қолдилирган изоҳда, ММА қоидаларига кўра, иккала жангчи ҳам ҳимоя воситаси ва махсус қўлқопларда жанг олиб боришган. Лекин Брюс Ли доим «очиқ қўл билан» жанг олиб боришни хуш кўрган.
Видео ролик, Ли ўзи барпо этган жанг санъати мактабида тасвирга олинган. Икки кун мобайнида видео ролик 7,5 млн одамни жалб этган.
Вонг Брюс Лининг ишини давом эттирган холда жанг санъатидан дарс берган. Шунингдек у жанг санъати бўйича бир нечта китобларни чоп этган.
Брюс Ли, хақиқий исми Ли Сяолун (бошқа маълумотларга кўра — Ли Джун Фан), 1940 йилда Сан-Францискода Хитой операси актёри оиласида дунёга келди. Ёшлигидан кинода суратга туша бошлаган. Илк киносида 3 ойлигида «Қизнинг тилла эшиги» номли фильмда суратга тушган. Каттароқ бўлганида эса Ли ўсмирларни, етим ва урушқоқлар ролини ижро этган.
14 ёшида актёр ча-ча-ча рақси бўйича чемпионатда ғолиб бўлиб, ундан сўнг кунг-фу билан шуғулланишга қарор қилган.
Брюснинг устози афсонавий Ип Ман бўлган. Унинг таъкидлашича, Брюс жуда иқтидорли бола бўлган. Илк ролларига сабабчи мана шу жанг санъати бўлган (масалан «Бэтмен» сериалида 1960-йиллар охирида).
Ли ўзининг карьераси давомида шарқ ва ғарб маданиятини бирлаштирган.
Кино тарихига кунг-фу жангари фильмлар орқали кириб келган. Охирги фильми «Ўлим ўйни» бўлган. У ерда Ли сценарий муаллифи ҳам бўлган.
Актёр 1973 йилнинг 20 июлида «Ўлим ўйни» фильми суратга олиш жараёнида вафот этган.
Бу фожеада икки хил тахмин бўлган. Бирида – Ли бош оғриғига қарши дори воситаси ичган. Унинг таркибида аспирин ва мепробамат бўлганлиги сабабли мия шиши келиб чиққан. Лекин бу тахмин аниқ эмас, чунки хеч қандай анализлар олинмаган.
Иккинчи тахминга кўра, Брюсни бошқа бир кунг-фу устаси мағлуб этган. Ҳар бир зарба оғриқли нуқталарга берлгани сабабли маълум бир вақтдан сўнг вафот этган деб тахмин қилинади.
Кейинроқ эса Брюс Лининг турмуш ўртоғи Линда «Брюс Ли. Фақат мен билган эркак» номли китоб чоп этган.
ИЗОҲЛАР 0