Маҳмуд Муродов мухлислари билан учрашди
Ўзбекистон ММА ассоциацияси томонидан ташкил этилган учрашув дўстона муҳитда ўтди ва спортчининг ютуқларига бефарқ бўлмаган 300 дан ортиқ кишини жамлади. Саволларга жавоб берар экан, Маҳмуд Муродов ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди ва муваффақиятга эришишга нима ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди.
Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар экан, спортчи ўзининг муҳим ютуғи деб -Ўзбекистонда ММА ассоциацияси ташкил қилинган куни UFC билан шартнома имзоланганини эътироф этди.
«Мен UFC билан шартнома имзолашни хоҳлардим, чунки бу Ўзбекистон учун тарихий воқеа, мен у ерга эшикни очдим».
Спротчи мотивация ҳақида гапирар экан ота-онаси, дўстлари, яқинлари ва мураббийлари унга куч бағишлашини таъкидлади.
Маҳмуд келажакдаги режаларида Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида профессионал мураббийлар қўл остида болалар бепул шуғуллана оладиган спорт мактаблари очиш борлигини айтиб ўтди.
ИЗОҲЛАР 0