ФИФА энг яхшиларга совринларни топширди
ФИФА совринларини топшириш маросимини актриса, модель, ресторатор ва продюсер Ева Лонгория ва артист Марко Шрейль олиб борди.
Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Айтиш жоизки, ФИФА Роналдуни учинчи бор энг яхши деб тан олди. Бундан аввал унга ушбу соврин 2013 ва 2014 йилларда топширилган.
Клаудио Раньери, ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
ФИФА талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши мухлислари «Ливерпуль» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бўлди. ФИФАнинг энг яхши мухлислар учун бериладиган совринларнинг бирини россиялик енгил атлетикачи, Елена Исинбаева топширди.
2016 йил аёллар футболида энг яхши мураббий Сильвия Найд бўлди.
Америкалик Карли Ллойд 2016 аёллар футболидан энг яхши ўйинчи деб топилди.
Бразияли мини-футбол жамоаси капитани Фалькао бутун фаолиятида давридаги юксак ютуқлари учун совринни қўлга киритди. Фалькао икки карра жаҳон чемпиони. Фаолияти давомида 200та ўйинларда иштирок этиб, 339 голларни киритган.
«Атлетико Насьональ» клуби энг халол ўйин учун совринни қўлга киритди.
ИЗОҲЛАР 0