alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Футбол бўйича ЖЧ-2014: Очилиш маросими ва 1- кун якуни


12 июнь куни Сан-Паулунинг  «Арена-Коринтианс» майдонида футбол бўйича Жаҳон Чемпионати-2014 очилиш маросими бўлиб ўтди. Футбол турнирининг ёрқин ранглари бизнинг фотогалереямизда.


alt
alt
alt

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2014 ўйинлари 12 июндан 13 июлгача Бразилиянинг 12 та шаҳарларида бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросимида турнирнинг расмий «We Are One (Ole Ola)»  қўшиғини Женнифер Лопес ва Клаудиа Лейтте рэпер Pitbull билан ҳамкорликда ижро этдилар.

alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt

Кейин эса Бразилия ва Хорватия жамоалари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди.

alt

Футбол бўйича 20-Жаҳон чемпионатига Сан-Паулуда  “Арена Коринтианс” аренасида старт берилди. Бразилия ва Хорватия учрашувида хисоб 11-дақиқада очилди. Илк бор жаҳон биринчилиги тарихида урилган биринчи тўп автогол бўлди. Мезбон ҳимоячиси Марсело ўз дарвозасини нишонга олди. Бу Бразилия тарихида ҳам Жаҳон чемпионатида урилган биринчи автогол бўлди.

alt

Матчнинг 29-дақиқасида Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Хорватия дарвозасига гол урди ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1. Ўйиннинг 71-дақиқасида эса яна ўша Неймар пенальти орқали ўзининг иккинчи голини урди ва ҳисобни 2:1 га олиб чиқди. Лекин ғалаба нуқтасини бразилиялик ярим ҳимоячи Оскар қўйди. Матчнинг 90-дақиқасида урилган гол Бразилияни мутлоқ ғолибликка олиб чиқди.

alt
alt
alt
alt

 Натижа: Бразилия 3:1 Хорватия 



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг