Инсон организмига оид 25 та факт!
Инсон организми ақл бовар қилмас имкониятларга эга. Инсоният асрлар давомида одам организми нималарга қодирлигини ўрганиб келади. Лекин шу кунгача бу соҳа тўлиқ ўрганилгани йўқ. Бугун Сизларнинг эътиборингизга одам организмига хос 25та фактни ҳавола қиламиз.
1. Чарчоқ ҳисси бор имкониятимизнинг 35-65%ини ишга солганимизда пайдо бўлади.
2. Юрак томир тизимининг энг фаол вақти соат кечки 6ларда бўлса, энг пассив даври саҳар соат 3-4ларга тўғри келади.
3. Наслнинг биологик хусусиятлари 1инчи боладан 4инчи болагача кучайиб, сўнг пасайишни бошлайди.
4. Оддий нафас олганда инсон 500 куб сантиметр ҳаво ютса, пуфлаб чалинадиган чолғу асбобларини чалганда 3500 куб сантиметрга ошади.
5. Ўпка юзаси таҳминан 100 квадрат метрни ташкил қилади.
6. Инсоннинг ўнг ўпкаси чап ўпкага нисбатан кўпроқ ҳаво сиғдиради.
7. Катталар кунига 23 000 марта нафас олади.
8. Қон плазмасининг таркиби ҳаёт пайдо бўлган тарихдан олдинги денгиз суви таркибини эслатади.
9. Юрак бир марта қисқарганда 200 мл. қон ҳайдайди. .
10. Катта одамнинг тўлиқ қон айланишига 20-28 сония вақт кетади. Болаларда бу вақт - 15, ўсмирларда - 18 сонияни ташкил қилади. Бир суткада одам танасидаги қон 1,5-2 минг марта айланади.
11. 1 куб миллиметр терида - 40та каппиляр, мускулларда 2500, юрак мускулида эса 4000 каппиляр мавжуд.
12. Ҳафтасига 3 марта бажарилган куч сарфланадиган машқлар энг катта натижани беради.
13. Меъёрдаги ҳаракат фаоллиги - 7-10 км (10000-14000 қадам).
14. Одам организмидаги энг кучли мускул - тил. Энг чидамлиси - юрак.
15. Ёш йигит учун меъёрдаги қувват сарфланиши 3000 ккални ташкил қилади. Ундан 1700и асосий модда алмашувига, 170 - овқат ҳазм қилинишига, ва 130и мускул ишлашига сарфланади.
16. Одам бошидаги сочнинг бутун умри давомидаги узунлигини қўшса - таҳминан 725 километрни ташкил қилади.
17. Қўл бармоқларидаги тирноқлар оёқларникига нисбатан 4 марта тезроқ ўсади.
18. Инсон кун давомида ўзидан чиқарган иссиқлик 33 литр муздек сувни қайнатишга етади.
19. Инсон ҳаёти давомида 2,5 т оқсил, 1,3 т ёғ, 17,5 т углевод ва 75 т сув истеъмол қиламиз.
20. Кўзларни очиб акса уришнинг имкони йўқ.
21. Кунига бир пачка чекилган сигарет йилига ярим пиёла қорамой ичган билан баробар.
22. Инсоннинг ҳар бир бармоғи ҳаёти давомида таҳминан 25 миллион марта букилади.
23. Аёллар эркакларга нисбатан 2 марта кўпроқ кўзларини очиб юмадилар.
24. Тиш эмалининг қаттиқлигини кварц билан солиштириш мумкин. Ҳатто ўткир шамшир ҳам эмалга урилганда ўтмаслашиши маълум.
25. 1 квадрат сантиметр терида 100 та оғриқ нуқталари мавжуд, бутун танада эса миллионга яқин.
ИЗОҲЛАР 0