alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Курашчиларимизнинг халқаро турнирдаги мувафаққияти

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида юнон-рум кураши бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда мамлакатимизнинг ёш спортчилари 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар. 
18 бор ўтказилган мазкур мусобақада Озарбайжон, Ўзбекистон, Россия, Эрон, Грузия, Қозоғистон давлатлари вакиллари ғолиблик учун бел олишдилар. 
Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Рустам Жўраев (-46 кг) ва Ҳасан Раҳимов (-100 кг) келтирдилар. Рустам Жўраев ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Рахат Калжан устидан зафар қучган бўлса, Ҳасан Раҳимов финалда эронлик Амир Ризо Фатаҳини енгди. 
Вазни 85 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида баҳсларга киришган яна бир ҳамюртимиз Ҳусан Раҳимов озарбайжонлик Наваи Бекиров билан бирга бронза медали совриндори бўлди.
 
alt
 
Манба: olympic.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг