alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Миллатимиз ғурури: Хасанбой Дўстматов

Куни кеча, 14 август куни бокс баҳсларида финалга чиққан спортчимиз Хасанбой Дўстматов рингда колумбиялик Юберхен Мартинес билан юзма-юз бўлиб, Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроғи кўтарилиши ва мадҳи жаранг сочишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган спортчилардан бири бўлди.

alt

Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг.) финал жангида рақиби билан ўта ҳаяжонли баҳс олиб борди.

alt

Эслатиб ўтамиз, ўз вазнида жаҳоннинг энг кучли боксчилари қаторида ўрин олиб келаётган Ҳасанбой, Риодаги юришини иккинчи саралаш босқичдан бошлаб, мексикалик Хоселито Веласкесни турнирни тарк этишга мажбур қилган бўлса, ярим финал учун кечган жангда қозоғистонлик Биржан Жакипов “тор-мор” этганди. Ярим финалда эса америкалик Нико Эрнандес боксчимиз томонидан мағлуб қилинди.

Маълумот учун: Ҳасанбой илк марта 2011 йили ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, 2012 ва 2013 йилда ҳам мамлакат биринчилига тенгсиз деб топилган. Ўша йили Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам ғолиб чиққан. Бундан ташқари кўплаб халқаро турнирларда ғолиб совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган Ҳасанбой 2013 йили Қозонда (Россия) ўтган ёзги Универсиадада олтин медалга эга чиққан. 
 

alt

Шунингдек, 2015 йили Бангкокда ташкил этилган Осиё чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган. Боксчимиз Олимпия ўйинлари-2016 йўлланмасини Хитойнинг Куинан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида қўлга киритиш билан бирга олтин медалга ҳам сазовор бўлган.

alt

Спортчимиз куни кеча чемпионлик шохсупасига кўтарилгандан сўнг, бутун Ўзбекистонда шунингдек, ўсиб ўлғайган шаҳри Андижонда ҳам тўйга тенг байрам бўлиб кетди. Андижонликлар боксчимизнинг ота-онасига табриклар ва миннатдорчиликлар билдириш учун улар хонаданига ташриф буюришди.

 

Хасанбой Дўстматовни тақдирлаш маросими акс этган видео эътиборингизда. Ўзбекистон терма жамоасига олтин келтирган боксчимиз учун олтинга тенг ҳаяжонли дақиқаларни кўриб, ҳар бир юртдошимиз қалбида ғурур ва ифтихор ҳисси жўш уруши шубҳасиз. 

 

Ахборот ҳамкоримиз sports.uz

 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг