alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Ўзбекистон Таиланд устидан ғалаба қозонди

Кеча, 6 июнь санасида, футбол бўйича Ўзбекистон-Таиланд Халқаро ўртоқлик учрашуви муносабати билан Тошкентнинг «Бунёдкор» стадиони меҳмонларга тўлди. 
Самвел Бабаян бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб борди. 
Тўлиқ 90 дақиқа давом этган ўртоқлик учрашув жуда қизиқарли ва ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. 
Биринчи бўлиб 67 дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасига илк голни киритди. Иккинчи гол муаллифи Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сураётган легионер футболчи Сардор Рашидов бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг