alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Ўзбекистонда 57 нафар спортчига умрбод ойлик тўланади

Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;

Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;

Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

alt

Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса, вафот этса умрбод ойлик тўлов тўхтатилади.
Бугунги кунда умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони 57 нафарни ташкил этади. Улар орасида Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов каби Рио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари мавжуд.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-02-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг