Ришод Собировнинг Олимпиададаги ғалабаси
Шу кунларда Риода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида дзюдо бўйича бўлиб ўтаётган баҳсларда 66 кг.гача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ришод Собиров бронза медалини қўлга киритди. Икки кунда иккита медаль.
Саралаш баҳсларида Беларус ва Арубалик дзюдо усталарини енгган Ришод, чорак финал баҳсида кореялик спортчига имкониятни бой берди. Шундан сўнг, ўтиш мусобақасида бронза медали учун курашни давом эттирган ҳамюртимиз, дастлаб Доминикан Республикаси вакилини, сўнгра словениялик полвонни мағлуб этди.
Бунга қадар Ришод Собиров 2008 йили Пекин шаҳрида, 2012 йили эса Лондон Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди. Ҳар икки Олимпия ўйинларида тажрибали полвонимиз 60 кг. вазн тоифасида совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган бўлса, Рио-де-Жанейрода 66 кг. вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, дунёнинг етакчи полвонларидан бири эканлигини амалда яна бир бора исботлади ва уч карра бронза медали совриндори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Диёрбек Ўрозбоев, оғирлик вазни 60 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Австралия, Швейцария, Бразилия, ҳамда Грузия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, бронза медали совриндори бўлганди.
Манба: olympic.uz
ИЗОҲЛАР 0