
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт
Юлдузли футбол шоу бўлиб ўтди
23 июнь куни пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан катта байрам ташкил қилинди. Байрам доирасида профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида марафон ташкил қилинди. Турли ёш тоифасида ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорларига Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Байрам тадбирининг давомида «Миллий» стадионда катта юлдузли футбол шоу ташкил қилиниб, унда шоу-бизнес вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Юлдуз Усмонова, Райҳон Ғаниева, Лола Йўлдошева, Муниса Ризаева, Жаҳонгир Позилжонов, «Уммон», «Элдидо», «Афруз» гуруҳлари, Шерзодбек, Отабек Муталхўжаев, Ёдгор Мирзажонов ва яна бир қатор эстрада вакиллари байрамга ўз ҳиссаларин қўшдилар.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-06-2018
ИЗОҲЛАР 0