alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

10 та энг ғайриоддий табиат ҳодисалари

Об-ҳаво яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, аммо унинг аномалиялари доимо ҳам бизни мафтун қилавермайди. Биз дунё бўйича жуда кам юз берадиган 10 та энг ғайриоддий табиат ҳодисаларини танлаб олдик. 

10. Брайникл (ўлим бармоғи)


Биз қишда томдан осилиб турадиган сумалакларни кўришга одатланиб қолганмиз. Аммо Арктикада антиқа сумалаклар бор, улар сув остида осилиб турадилар ва океан ости жонзотларига ўлим хавфи соладилар. Бу ҳодиса қарийб 30 йил аввал кузатилган, аммо унинг туғилиш жараёнини суратга олиш фақат 2011 йилда ВВС канали жамоасига насиб қилди.

Бу фавқулодда сумалакнинг ҳосил бўлиши фанда жуда осон тушунтирилади. Шўр денгиз суви оддий сувдан бошқачароқ тарзда музлайди, у қаттиқ музга эмас, мочалкага ўхшаш ғовак нарсага айланади. Айсберглар шўр сувли кичик каналлар билан илма-тешик қилинган.



alt




 
Шимолий кенгликларда юзадаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -20 даража бўлиши мумкин, сув ҳарорати эса, анча баланд,  - 2 даража атрофида. Уммон сувидан илиқлик тепага кўтарилади ва айсбергни бироз эритади ва янги муз ҳосил қилади. Бу муздаги туз тўйинган тузли эритмага айланади ва кичик каналлар орқали океанга чиқади. Намакобнинг зичлиги юқори, ҳарорати паст, шунинг учун у пастга узлуксиз оқим билан оқади ва атрофидаги денгиз сувини музлатади. Бир неча соат ичида оқим ташқи кўриниши сталактитни эслатувчи юпқа муз билан қопланади.

Тубига етган "ўлим бармоғи" тўхтамайди, туб бўйлаб тарқала бошлайди. Бу тузилма 15 дақиқа ичида бир неча метр майдондаги суст жониворларни қириб юборади. Худди шунинг учун ҳам бу машъум сумалакни "ўлимнинг муз бармоғи" деб аташган.


9. Трубкасимон булутлар
 

Ажойиб шаклга эга ва келиб чиқишига маълум сабаблар бўладиган кўплаб хилма-хил булутлар бор. Елинсифат ёки трубкасимон булутлар ғалати ва ғайриоддий кўринишга эга. Улар ё трубалар кесимига, ё осиб қўйилган шарларга ўхшайди, ранги оқдан тўқ кулранггача бўлади. Ранги булутнинг қалинлигига боғлиқ.
 

alt



Улар қандай ҳосил бўладилар? Одатда булутлар асоси ясси бўлади. Илиқ ва нам ҳаво совийди ва сув томчиларига айланади. Бу маълум ҳароратда рўй беради, атмосферада ҳароратнинг пасайиши эса, денгиз сатҳидан қанча баланддалигига боғлиқ. Томчилар кўпаяди ва шаффоф бўлмаган булут шаклланади.

Аммо айрим шароитларда (тепада нам ҳаво ва  пастда қуруқ ҳаво) атмосферада катта сув томчилари ва ҳатто муз кристаллари билан тўлган булутли кармонлар шакллана боради, улар ўз оғирлиги остида тоза ҳавога ўпирилиб тушадилар. Булутларнинг бундай хулқи ҳавонинг турбулент ҳаракатига боғлиқ.  Ҳавонинг турбулент ҳаракати эса қудратли жала фронти яқинлигидан дарак беради.

Ҳар қандай бўртма юза каби трубкасимон булутлар кун ботиши ёки чиқишидаги ёруғлик режимида жуда кучли таасурот уйғотади. Улар асосан тропикларда кузатилади, аммо анча шимолроқ кенгликларда ҳам юзага келади.

 

8. Туманли камалак


Туманли камалак - биз жуда яхши биладиган одатдаги камалакка ўхшаш атмосферадаги яна бир оптик ҳодиса. Ҳодиса кенг ялтироқ оқ ёй шаклида бўлади. Аммо камалакнинг бу тури нейтрал бўёқда, ва уни ёмғир ёғаётган пайтда эмас, туманда кўриш мумкин.

 

alt



Туманли камалак ҳосил бўлиши учун жиддий шароит керак. Туман ҳосил қилган сув томчилари ўлчами 0,02 мм атрофида бўлиши керак. Аммо ёруғлик дифракцияси натижасида бўлинган спектр аралашиб кетади ва текис оқ ранг ҳосил қилади.

Чекка эффектлар натижасида камалакнинг ички радиуси сиёҳранг, ташқиси эса сабзи ранг кўриниши мумкин.
 

7. Кататумбо чақмоқлари


Кататумбо чақмоқлари - Венесуэланинг шимоли-ғарбида, шу номдаги дарё Маракайбо кўлига қуйиладиган  жойда юзага келадиган табиат ҳодисаси. Қуйилиш жойида мунтазам равишда момақалдироқ фаоллиги кузатилади: булутларда чақмоқлар йилига деярли 200 кун мавжуд, узлуксиз момақалдироқлар 10 соатлаб давом этади.

 

alt



Айнан шу ерда Кариб денгизининг илиқ ва нам ҳаво оқимлари Анддан тушаётган совуқ ҳаво билан тўқнашади ва натижада ҳаво уюрмалари вужудга келади. Кўплаб ботқоқликларнинг парчаланаётган органик массалари атмосферага метан гази чиқаради. У булутнинг электр ўтказувчанлигини яхшилайди, ва оқибатда чақмоқ юзага келади.

Узоқ вақтлар бу жой денгизчилар учун мўлжал бўлиб хизмат қилган, у 400кмдан ортиқ масофадан ҳам кўриниб туради.

Венесуэла хукумати бу ноёб локацияни ЮНЕСКО жаҳон дурдоналари ёдгорлигига киритмоқчи. Бу энг катта табиий озон генератори ҳисобланади.
 

6. Ой камалаги


Бу ҳодисани ҳақиқатдан кўра фэнтези квестида кузатиш осонроқ. Чунки кўплаб факторлар керак бўлади: тўлин ой пастроқда, устига устак, қоронғироқ бўлиши, унинг рўпарасида эса,  қудратли шаршара бўлиши ёки ёмғир ёғаётган бўлиши керак.


 

alt



Шунда ҳам, ой камалагини сиз бутунлай оқ рангда кўрасиз. Гап шундаки, энг яхши шароитда ҳам унинг ёрқинлиги жуда кам ва одам физиологияси фақат оқ камалакни кўриш имконига эга.

Бу ерда узоқ видержкада суратга олувчи  замонавий камера ёрдамга келиши мумкин. 15-30 сониялик экспозиция сенсорга керакли ёруғликни тўплаш имконини беради, ва камалакни рангли тарзда, фақат суратда кўриш мумкин.
 

5.Глория


Глория — булут томчилари ёки туманда ёруғлик дифракцияси билан боғлиқ яна бир ҳодиса. Бу об-ҳаво феноменини фақатгина ёруғлик манбаи орқада, булутдан қайтган ёруғлик эса, тўғри кузатувчи томон йўналганда кўриш мумкин. Глорияни тоғларда ўз силуэтингиз ёки учиб кетаётганда булутдаги самолет сояси сифатида кўриш мумкин. 

 

alt

 

Ўз сояси атрофидаги камалак ёруғлигига буддистлар томонидан инсоннинг онг равшанлиги даражаси сифатида талқин берилган. Тоққа кўтарилаётган немисларни катта ва тирик туюлган соялари ваҳимага солган.

 

4.Соҳил капучиноси


Денгиз сайёрамизнинг исталган қисмида кўпикланиши мумкин, алҳол бу ҳодиса кўпроқ жанубий ярим шарда юз беради. Бир неча дақиқа ичида бутун соҳил, уй ва шезлонглар тўсатдан пайдо бўлган  ва қумга аста-секин сингиб кетаётган кўпик остида кўздан йўқолади. 

 

alt

 



 

Денгиз сувида кўпик пайдо бўлиши учун сув ўтлари, туз ва баъзи чиқиндиларнинг катта тўплами бўлиши керак. Бу нарсалар юза-фаол моддалари сифатида (ваннангиздаги шампун каби) намоён бўлади ва сув ва ҳаво ўртасидаги тортишув кучини камайтиради. Кучли оқим ва шамол учун эса, барча ингридиентларни кўпиртириб таажжубда қолган чўмилувчилар устига бостириш ҳеч гап эмас.

Ҳозирча кўпикланиш кам учрайди, бора-бора денгиз сувининг ифлосланиши натижасида у доимий ҳодисага айланиши мумкин.

 

3. Спрайтлар, эльфлар ва "мовий жилғалар"


Биз ерда туриб кўрадиган чақмоқлардан ташқари, момақалдироқ булутлари устида коинотга йўналган қудратли чақнашлар ҳосил бўлади. Улар қизил спрайтлар, "мовий жилғалар" ва эльфларга бўлинади.  Чақнашларнинг шакли ва ранги улар юзага келадиган баландликка боғлиқ. 

 

alt



Чақмоқлардан фарқли ўлароқ, бу чақнашлар ёрқин кўк ва қизил ранг билан ажралиб туради ва узунасига ва кўндалангига 100 км масофани қоплайди. Бу уларни коинот об-ҳавоси элементига айлантиради, чунки бу минтақада шимол ёғдуси ҳосил бўлади ва метеоритлар учади.

Бу ҳодиса ягона сабаб туфайли кам ўрганилган: Ердан чақнашларни унча баланд бўлмаган масофадангина кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда уларни коинотлараро станциялардан (МКС) кузатиш бўйича иш олиб борилмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, электр токининг кучли отилиб чиқиши ҳимоя қатламидаги озонни "ҳайдаши" мумкин экан.
 

2. Тонгги Глория


Тонги глория  — камёб метереологик ҳодиса, "момақалдироқ ёқаси", бостириб келаётган совуқ фронт чегарасида шаклланади. Ҳавонинг пастга тушаётган оқими илиқ нам ҳавони тепага кўтарилишга ва совушга мажбур қилади - натижада у шабнам нуқтасидан паст даражада совийди ва булутга айланади.

 

alt
 



Бу бутун фронт узунлиги бўйлаб юз беради: булут 1000 км узунликда ҳосил бўлади ва бунинг устига бўйлама кесими бўйлаб айланади. Булут думалаш тезлиги соатига 60кмга етиши мумкин, бу "ёқа" ҳаракати йўналиши бўйлаб шиддатли шамол ва ёмон об-ҳаводан дарак беради.

Юзага келиши хусусиятига қараб тонгги глорияни ёнбошлаб ётган торнадога қиёслаш мумкин. У кузда Австралиянинг шимолида мунтазам равишда, баъзан дунёнинг бошқа қисмларида ҳам кузатилади.

 

 1. Вулқон чақмоқлари


Вулқон фаоллиги таъсирли разрядлар учун жуда озуқавий муҳитни, устига бир неча услубларда таъминлайди. Отилиб чиқаётган вулқон чанги ва газларининг ақлга сиғмайдиган миқдори зарядланган заррачаларнинг зич оқимини яратади. 

 

alt



Бу электростатик ионизацияга олиб келади, натижада зарядни нейтраллашга ҳаракат қилаётган жуда қудратли ва жуда кетма-кет чақмоқлар пайдо бўлади. Бундай чақмоқларнинг икки тури кузатилади: 1) кратердан чиқадиган ва магмадаги электр жараёнига боғлиқ бўлган, 2) булутларда юзага келадиган ва вулқон кулининг ишқаланишига боғлиқ бўлган.

Қолаверса, вулқонларда газ ҳосил бўлиши жуда мураккаб жараён ва кўплаб факторларга боғлиқ бўлади: ҳарорат, отилиш баландлиги, чанг дисперслиги ва таркиби. Вулқон кулидаги қаттиқ зарраларнинг кўп миқдордалиги сабабли бу момақалдироқни "кир" деб ҳам аташади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-09-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг