Икки қаватли автобуслар энди пойтахтимизда
Пойтахтимизда 18 январ, якшанба куни икки қаватли автобусларнинг шаҳар бўйлаб экскурсияси ўз ишини бошлади. Сиз уларни кўрдингизми?
Улар ҳақида батафсил маълумотни эътиборингизда.
Маршрут:
Маршрутнинг умумий масофаси 34 км. Экскурсия "Ўзбекистон" меҳмонхонасидан бошланади. Экскурсия давомида сиз Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишингиз мумкин бўлади. Улар: “Шаҳидлар хотираси” майдони, “Минор” масжиди, “Жасорат” монументи, Хазрати Имом мажмуаси, Эски шаҳар, “Чорсу” бозори, “Истиқлол” санъат саройи, Ўзбекистон Миллий боғи ва Мустақиллик майдонлари.
Экскурсиянинг давомийлиги: 2,5 соат
Автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали: ҳар куни соат 9:00, 10:00, 12:00, 13:00, 15:00 ва 16:00 ларда.
Чипталар нарҳи: 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 15000 сўм. Катталар учун 25000 сўм ва ҳориж фуқаролари учун Марказий банкнинг курси бўйича 20$.
Чипталарни
"Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган
Aznur Travel компаниясида шунингдек, ушбу автобус ҳайдовчиларидан ҳам ҳарид қилишингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-01-2015
ИЗОҲЛАР 0