Ўзжан Денис ва Фазилат Хоним билан учрашув
Туркия киноижодколари «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивалига олиб келишган фильмлари ҳақида маьлумот беришди. Сўнг «Ўзбеккино» бош директори сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди, турк ва ўзбек киночилигидаги муштаракликни таъкидлаб ўтди.
Учрашувга ташриф буюрган машҳур турк актер ва актрисалари саҳнага таклиф этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди, эҳтиром сифатида гулдасталар тақдим этилди. Жаҳон таниган киноюлдузлар Ўзжан Дениз, Мелиса Асли Памук, Сезан Зенген, Дилан Дениз, Октай Кайнарджа ва яна кўплаб таниқли санъаткорлар мухлислар олқишлари билан кутиб олинди.
Ўз ўрнида машҳур санъаткорлар ҳам меҳмондўст ўзбек халқига ўз миннатдорчилигини билдирди:
Ўзжан Дениз, турк актери:
Сизларга каттадан катта ташакурлар билдираман, анжуман келгусидаги асарлар, ҳамкорликлар учун ажойиб туртки бўлади.
Кечага келган тошкентлик мухлислар ва хорижий мухлислар турк миллий таомлари ва ширинликлар билан меҳмон қилинди.
Айтиш жоизки, мазкур кинофестиваль сўнггида икки давлат ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилиши кутилмоқда. «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари» доирасида Россия, Ҳиндистон каби бир неча давлатларнинг ҳам кино кунларига старт берилади.
ИЗОҲЛАР 0