alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Klara & Ruha бренди дизайнерлари билан суҳбат

 
 
Ўзбек мода саноати ҳозирги кунда шиддат билан ривожланмоқда! Агар 2003 йилда энг шижоатли ёш дизайнерлар қўрқа писа илк қаамларини ташлаган бўлсалар, бугунги кунга келиб, дизайнерлар, шоу-румлар ва брендларнинг саноғига ета олмаяпмиз. Яқиндагина мен Klara & Ruha дизайнерлар дуэти билан танишиш имкониятига эга бўлдим ва бугун Сизларга улар ҳақида гапири бермасам бўлмайди! 

 
alt


Klara & Ruha - икки опа-сингил Клара ва Рухшона бўлиб, улар биргаликда тасвирлаб бўлмас гўзаллик яратадилар. Бу брендни танлашимга сабаб, бу икки истеъдод эгалари жуда ҳам замонавий,  бошқларникига умуман ўхшамайдиган либослар кашф этадилар. Шунингдек, улар бир бирига умуман тўғри келмайдиган матолардан жуда ҳам уйғун либослар яратишга уста. Мени сўнгги тўпламлари фотосессиясига таклиф қилганларида эса бу фикрим тўлиқ ўз исботини топди.  

 
alt

alt

 
Батафсил бизнинг қизлар билан суҳбатимизда:


- Сизнинг бренд қачон ва қандай ташкил топган?
 
Клара: Рухшонада болалигидан ижодга бўлган қизиқиш сезилиб турар эди. У қўғирчоқларга кўйлаклар тикишни, расм чизишни, янги ғоялар устида бош қотиришни яхши кўрар эди. Менда эса бу бироз кечроқ, ўсмирлик даврида пайдо бўлди. Мен ўз либосларимни қайта ишлашни, ноодатий нарсалар яратишни яхши кўрар эдим. Шундай қилиб, даб-дурустдан 2010 йилда бизда модалар намойишида қатнашиш истаги туғилди. Аста секин ташланган қадамлар 2014 йилга келиб бу иш билан прфессионла шуғулланишимизга олиб келди.  

 
alt alt

alt


- Сизнинг тандемда ким нимага жавобгар?  

Рухшона: Ҳар бир ишимиз учун иккаламиз бирдек жавобгармиз. Агар фикр мендан чиқса Клара уни тўлдиради, аксинча бўлса мен уни тўлдираман. Яратишга келганда эса биргаликда ҳаракат қиламиз. Лекин барча молиявий масалаларни Клара ҳал қилади. :)

 
alt alt

alt


- Ғоялар қандай яралади? 

Рухшона: Ғоялар тасодифан - ҳар қандай жойда, ҳар қандай вақтда туғилиши мумкин. Ғояларимиз сабабчилари ҳам турли туман - одамлар, об-ҳаво ёки оддий бир нарса ҳам бўлиши мумкин... 

 
alt

 
- Нимани мукаммаллаштиришни, ўзгартиришни истаган бўлардингиз? Қадай янгилик киритишни истайсиз (балки эркаклар либослари)?

Клара: Ҳаёт ҳар куни бизга ўқишга, ўрганишга, ўз устимизда ишлашга, ғояларимизни амалга оширишга имкон беради. Биз ижод чегара билмайди деб ҳисоблаймиз. Баъзан ғоялар шундай қуйилиб келадики, ҳаммасини амалга оширишни ва кўпроқ нарса ўрганишни хоҳлаймиз. Яна болалар кийимлари яратишни йўлга қўйишни истаймиз. Умид қиламиз, барчаси олдинда  :)

 
alt alt


- Сизларни илҳомлантирадиган/севимли дизайнерларингиз?

Рухшона: Севимли дизайнерларимиз кўп! Улар орасида нафақат чет элликлар, балки ўзимизнинг дизайнерларимиз ҳам бор. Лекин Zuhair Muradга урғу берган бўлардик.
 
 
alt

alt

alt

alt

 
- Келажакдаги режаларингиз?

Клара: Режаларимиз жуда кўп: либослар линиясини кенгайтириш, шахсий модалар намойиши ўтказиш ва ҳ.к.

 
- Эндигина бу соҳага кириб келаётган дизайнерларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?

Рухшона: Бизнинг касбимизда энг асосийси тиришқоқлик, истак ва катта меҳнатдир. Шуларни тилаб қоламиз! :)

 
Ва ниҳоят охирги фотосессиядан фотосуратлар: 


alt alt

alt alt

alt alt

alt

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг