Шохрух Рахмонов яна бир Ўзбекистонлик иқтидор
Куни кеча, ҳамюртимиз Хусниддин Исмоилов «Россия 1» телеканали кўрсатуви бўлмиш «Ажойиб одамлар»- «Удивительние люди» лойиҳасида иштирок этиб, барчани ноёб хотираси билан лол қолдирганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Яна бир юртдошимиз 2 октябр куни айнан шу кўрсатувда иштирок этди. Унинг исми Шохрух Рахмонов.
Лойиҳада Шохрух Иван Айвазовскийнинг 40дан ортиқ турган расмларини кўриб, ундаги фрагментларни, чизилган йили ва расм номини 2 дақиқада эслоб қолди. Ундан сўнг эса унга расмлардан берилган 5та кичик франгментларни кўриб, Шохрух ҳеч бир хатосиз барча маълумотларни айтиб берди.
Шохрух Рахмонов ўзининг ноёб кўриш хотираси орқали студиядаги жюри аъзоларини ва томошабинларни катта ҳайратда қолдирди.
Шохрух Ўзбекистондаги биринчи мнемонист бўлиб, у турли хил Хитой, Туркия, Швецияда бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этган.
Мнемоте́хника бу – аниқ бир техникани ишлатган ҳолда керакли маълумотни эслаб қолишдир. Бирон бир маълумотни кўриш хотираси ёки бирон-бир маълумотни рақамлар, объектлар, фактларга боғлаган ҳолда эслаб қолиш.
ИЗОҲЛАР 0