ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Бейонсе визажистидан 6 гўзаллик маслаҳатлари

1756
0

Таниқли визажист Сэр Жон мижозлари қаторига кирадиган юлдузлардан хонанда Бейонседан ташқари, моделлар Иман, Жоан Смоллс ва Карли Клоссларни санаб ўтишимиз мумкин. Барча унинг мижозлари ўз ташқи кўринишларидан жуда мамнун. Бугун Сизлар  учун Сэр Жондан 6 гўзаллик маслаҳатлари.
 

alt


1. Тери парвариши

Визажист юз терисини ҳафтасига икки маротаба скраб ёрдамида тозалаб туриш жуда муҳимлигини таъкидлайди. Сэр Жоннинг сўзларига қараганда, бу эпидермис қаватини янгиланишини тезлаштиради ва тонал кремлар ҳамда консилерлардан камроқ фойдаланиш имконини беради. Визажистнинг айтишича Бейонсе деярли бу воситалардан фойдаланмас экан.

alt

Шунингдек Сэр Жон юз терисини кремни аямасдан намлантириб, терига тўлиқ сингиб кетишини кутмасдан макияж учун енгил асос суртишни маслаҳат беради.


2. Бронзер танлаш

Сэр Жон тери рангидан келиб чиқиб бронзер танлашни маслаҳат беради. Агар терингиз тилла ранг тусда бўлса, сизга зайтун тусдагиси тўғри келади. Оқбадан қизлар эса игарранг сифат ярим шаффоф суюқ бронзер олганлари маъқул. Визажист ҳатто қорамағизлар ҳам бронзердан фойдаланишлари керак деган фикрда. Бу восита учун стратегик зоналар: Т-зона, ёноқлар ва ияк ости ҳудудлар.

Сэр Жон бронзер терига илиқ тус бериб, суратларда жуда чиройли кўриниш ҳосил қилишига ишончи комил.

alt

 

3. «Жилолантирувчи» воситалардан фойдаланиш

Визажист қошлардан тепа қисмга, ёноқлар устига,  қаншар бўйлаб ва ияк марказига суюқ хайлайтер суртишни маслаҳат беради. Бу воситани бармоқлар ёки спонж ёрдамида бажариш мумкин. Асосийси восита жуда ёрқин ялтироқларсиз, енгил жилолантирувчи заррачаларга эга бўлиши керак.

alt
 

4.Рангингизга мос ёноқ ёғупаси танлаш

Оқ юзли қизларга визажист оч пушти рангдаги, буғдой ранглиларга – шафтоли рангли, қорамағиз қизларга эса ёрқин пушти рангдаги ёғупасини танлашни маслаҳат беради.

alt

Сэр Жон кўпинча крем текстурали ёғупалардан фойдаланади, чунки бу ёғупалар табиий кўринади. Илҳомлантирувчи намуна сифатида визажист спортзалидаги машғулотдан сўнг қизлар ёноқларида пайдо бўладиган қизилликни келтиради.


5. Жилосизлантиришни унутмаслик

Визажист яна бир нарсага диққат қаратишни таъкидлайди. Юзда фақат алоҳида зоналарга жило бериш мумкин, шунинг учун бурун ва иякни катта кист ёрдамида упа билан жилосизлантиришни маслаҳат беради.
 

alt


6. Ҳар доим тушдан фойдаланиш

Визажист учун бу мейк-ап воситаси энг асосий нарса ҳисобланади. Унинг сўзларига қараганда усиз кўзлар яланғочга ўхшаб қолади. Сэр Жон киприклари сийрак ва калталарга сунъий киприклардан фойдаланиш, ҳеч бўлмаганда бир неча қават тушь суртишни маслаҳат беради. Визажист айнан тушь яратилаётган образга қўйиладиган нуқта деб ҳисоблайди. Ҳазиллашиб Сэр Жон агар уй ёнаётган бўлса мижозига айнан тушьни тутқазишини айтади. 

alt
 

Манба: /hochu.ua

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-07-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг