alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Anor Atelier асосчисидан Fadi европа либослари бренди

Тўрт йилдан буён ўзбек мода оламида ўз ўрнига эга бўлган Anor Atelier асосчилари Дилноза Умирзоқова  ва Муқаддам Ибрагимовалар 27 июль санасида пойтахтимизда жойлашган «Зарқайнар» мажмуасига барчани шоурумлари очилишига таклиф этдилар ва Fadi номли янги европа брендини омма ҳукмига тақдим этдилар.

 

alt
 

Нафислик оқшомини, гўзал овоз соҳибаси хонанда Шахло Ахмедова куйлари остида замонавий либослар намойиши очиб берди.

 

alt

alt
 

Шунингдек, шоурум очилишида меҳмонлар ўртасида ўйин ўйналиб, Fadi брендидан илк гўзал либосни ютиб олиш имкони берилди. Албатта бу кечанинг ажойиб туҳфаларидан бири бўлди.

 

«Ёшларбоп, замонавий европа брендини очиш ғояси бизда анчадан бери бор эди. Ундан ташқари шуни Anor Atelier мижозлари ҳам исташди. Биз замонавий мадо урфларидан, янги ранглар жилоси ва матолар тенденцияларидан бохабар бўлиш мақсадида деярли барча европа кўргазмаларида бўлдик. Навбатдаги сафардан қайтганимизда, тўғри аэропортдан ательега келиб, ўндан ортиқ либослар эскизларини яратдик. Янги бренд либослари учун барча матоларни биз Италиядан келтирамиз», - дейди Муқаддам Ибрагимова.
 

 

alt


Fadi бу – икки дизайнернинг исмларидан олинган бўлиб, “Fa” - Муқаддам Фазуловна ва “di” – Дилноза Умирзоқова. Бренднинг логотипи одуванчик (момақаймоқ) бўлиб, у шоурум пештахталарига дизайнерларнинг ғоялари ва илҳомларини гўзал либослар кўринишида пуркаб юборади.

 

alt
 

Ҳар иккала дизайнернинг таъкидлашича, кўпгина либослар эксклюзив бўлишига қарамай, демократик нархлар шопинг шайдоларини айтарли даражада лол қолдиради. Либослар 200 000 сўмдан бошланиб, ундан юқорини ташкил этади.  

 


 

Янги очилган шоурум «Зарқайнар» мажмуасининг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, барча истак билдирганлар учун ҳизмат кўрсатади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг