ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Azucar Moreno - ўзбек брендидан янги либослар тўплами

4774
0

Azucar Moreno остида фаолият юритадиган, асли исми Камола пойтахтимизнинг кўзга кўринган дизайнерларидан бири. Дизайнер яратган янги либослар тўпламининг номи - PreFall 2017 «Regreso» бўлиб, испан тилидан таржима қилганда «Қайтиш» маъносини англатади.

alt

Бу тўпламни яртишда Azucar Moreno катта эътиборини ипак матосига қаратган. Шунингдек, тўпламда «попоп» каштаси қўлланилган ва бу бренднинг ўзига хослигини янада оширган. 

alt

Бу тўпламда юбка ва кўйлаклардан ташқари жуда кўп ипак матосидан яратилган блузка, топлар ва бомберлар ҳам ўрин олган. Буларнинг бари асосан куз мавсуми бошига мўлжалланган.

alt

Ҳозирги кунда бренднинг янги тўпламига киритилган либосларнинг 4та кўриниши тайёр ҳолга келган ва уларни кенг омма ҳукмига таниқли актрисаларимиздан бири Зарина Низомуддинова ҳавола этди.

alt

 Айтиш жоизки, актриса аввал ҳам Azucar Moreno брендининг Pre-spring  либослар тўплами «қиёфаси» бўлган эди. Янги тўпламдан 12та либос ўрин олган ва улар июль ойининг ўрталарида тайёр ҳолга келади.

alt

Аzucar Moreno бренди асосчиси дизайнер Камола Рустамова актриса Зарина Низомуддинова билан ҳамкорлиги ҳақида:

«Тўғрисини айтганда, Зарина модель эмас ёки фотомодель эмас. Лекин унинг ишга ёндашиши менга жуда ёқади. Бизнинг жамоавий ишимизда, ҳеч нарсани ўйламай, ўзини аямай ишлайди. Унга ҳатто кечаси қўнғироқ қилиб, фотоссесия бор, келинг десам албатта етиб келади. Лекин Зарина билан кўчада ишлаш осон эмас. Чунки кўпчилик инсонлар у билан суратга тушишни хоҳлайди ва съёмка жараёнига халақит беришади. Аммо Зарина профессионал актриса бўлганлиги сабабли вазиятлардан чиройли тарзда чиқиб кетади. Мана шунинг учун ҳам мен у билан ишлашни мақул кўраман».

altaltalt

Фотосуратчи: Алмаз
Стилист: Комолиддин Низомов

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг