alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Голливудлик косметологдан гўзаллик сирлари

Голливудда таништиришга муҳтож бўлмаган доктор Гарольд Лансер, тери гўзаллиги ёшга боғлиқ эмаслигига ишончи комил. Унинг шарофати билан машҳур актрисалар Женнифер Лопес ва Скарлетт Йоханссон йиллар ўтган сари чиройига чирой қўшилиб бормоқда. Унинг барча ёшдагилар учун тери парваришига оид тавсияларини тақдим қиламиз.

КУНДАЛИК ПИЛИНГ

alt

Ҳайрон қоларлиси, доктор Лансер кундалик пилинг тери эпидермисига зарар етказади деган фикрга қарши. Унинг таъкидлашича, кундалик пилинг тери ёш ва кўркам сақланишига фақатгина кўмаклашади. Баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган унинг бу тавсиясига амал қиладиган мижозлари кўринишларидан мамнун.

60 СОНИЯ ҚОИДАСИ

alt

Дерматолог намлантирувчи кремларни ювиниб бўлгач, бир дақиқа ичида суришни тавсия қилади. Шунда крем ва тери ўртасида янада кўпроқ намлик сақланиб қолади.

ЮЗ УЧУН ШАМПУНЬ

alt

Қанчалик ғалати эшитилмасин, лекин доктор нима деяётганини билади. Юз терисининг қичишишини қазғоққа қарши шампунь ёрдамида олдини олиш мумкин, чунки унинг таркибида рух мавжуд. Таъсирчан терига соҳиблар ҳам юзларини шампунга ювишлари тавсия қилинади.

ПРАЙМЕРНИ УНУТМАНГ

alt

Пардоздан аввал суриладиган база нейтрал кимёвий таркибга эга бўлгани сабабли, у ёғли териларни ҳуснбузар тошишидан, нормал териларни эса қуриб кетишдан сақлайди.

SPF-ФАКТОР

alt

Юлдузли дерматолог SPF-ҳимоядан ҳаддан ташқари кўп фойдаланмасликни маслаҳат беради. Агар намлантирувчи кремингиз Ультра бинафша нурларидан ҳимояга эга бўлса, тонал кремни SPF-ҳимоясиз бўлгани маъқул. Бу тери учун ортиқча юк бўлади. Энг яхшиси кундалик фойдаланиш учун енгил ВВ ва СС-кремлардан фойдаланган маъқул.

БЬЮТИ-ДЕТОКС

alt

Ҳафтасига бир марта пардозсиз кун эълон қилинг. Бу куни сиз фақат терини озуқлантирувчи ва намлантирувчи кремлардан фойдаланинг.

СУВ ҲАРОРАТИ

alt

Иложи борича истеъмол қилиш ва ювиниш учун хона ҳароратидаги сувдан фойдаланинг. Шундай қилсангиз терингиз ортиқча намликни йўқотмайди ва тиришиб қолмайди.

ТИШЛАРИНГИЗНИ НОНУШТАГАЧА ЮВИНГ

alt

Гарольд Лансер таъкидлашича, бу қоидага амал қилсангиз терингиз кўркам кўринишни йўқотмайди. Чунки, тишлар илк таом истеъмолидан аввал тозаланганда тун бўйи йиғилиб қолган бактериялар таомингиз билан организмингизга сингиб кетмайди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг