alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Куз 2021: Қандай Либослар Урфга Киради

Масалан, бели паст шимлар 2019 йилдан буён урфга кириб бормоқда, бу йил эса чўққига чиқади. Шунингдек очиқ кўйлаклар ва хажмли шубалар (YSLнинг юрак шаклидаги мўйнани ёдга оламиз), баланд мўйнали этиклар, сумкалар, жилетка ва рўмоллар. Ҳа, ҳа, буларнинг барчаси куз фаслида урф бўлади.

Кузнинг энг ноодатий ва севимли тренди – бу ёрқин пальто. Таъкидлаш жоиз-ки, леопард принти туширилган мўйнали пальтолар стритстайлерларнинг қалбини забт этишда давом этоқда. Дийзанерлар бизга классик вариантдаги рангли ва катакли пальтоларни кийишни таклиф қилишади. Ёрқин рангларга тўйинган моделлар эса кеч куздаги ёғингарчилик даврида ҳам кўзни қувонтиради.

alt alt

Кейинги тренд, янги эмас, аммо одамни қувонтирмай қўймайди – бу юбка-плиссе. Ўтган йили бу атрибут билан ҳар қандай комбинация зерикарли кўринади деб ҳисобланган бўлса, янги мавсумда аксинча ажойиб талқинларни таклиф қилади.

Жилеткалар. Мен ушбу трендга алоҳида эътибор қаратмоқчиман, чунки уни совуқ об-ҳаво шароитларида ҳам кийиш фойдали.

alt alt

Мен мода ҳафталигидаги ўзимга ёққан энг севимли вариантларимни сизлар билан баҳам кўраман.

Айниқса, костюм-шим ва узун кўйлаклар модаси менга жуда ёқди. Айтганча, хоҳловчилар ўз жавонларини турли ўлчамдаги трикотаж маҳсулотлари билан тўлдиришлари мумкин ва улар омма эътиборидан аниқ четда қолмайдилар.

alt alt

Бу йилги мавсумда мўйнали этиклар ва баланд пошнали лоферлар кузги жавоннинг ажралмас қисми бўлиши керак.

Пайеткалар ўтган мавсумдан бери ўз жойларида турибди ва урфдан чиқганларича йўқ. Улар жавонингиздаги кундалик кийимларингиздан тортиб, свитер ва пальтоларгача безашда давом этмоқда.

Суҳбат сўнгида келинг ғайриоддий ва айни пайтда баҳсли бўлган – учли кроссовкалар урфига ўтсак. Мода танқидчиларининг таъкидлашича, ушбу тенденция “узоқ вақт давом этмайди”. Дизайнерлар эса ўз навбатида турли хилдаги учли кроссовкалар моделларини чиқаришмоқда.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-08-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг