alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Юз териси учун фойдали мевалар

Авокадо

alt
Авокадо ҳар томонлама фойдали мева. Тери эпидерма қаватини қуришдан сақлайдиган кўплаб монотўйинмаган ёғ кислоталарига жуда бой. Бунинг устига у косметика воситалари таркибида ҳам, таомингиз таркибида ҳам бирдай фойдалидир. Авокадодаги олеин кислотаси терининг  қизариш ва яллиғланишини йўқотиб умумий тонуси ва кўринишини яхшилайди. Қуруқ тери ва сочлар, синувчан тирноқлар - авокадодаги биотин учун яхши сабаб. Ҳарқалай бу мевани салатларингизга тез-тез қўшиб турсангиз, муаммоларингиздан тезроқ ҳоли бўласиз. Ва бундан ташқари авокадо бошқа мевалардай организм антиоксидант ва тўйинтирувчи моддаларни ҳазм қилишини енгиллаштиради.


Папайя

alt

Қовуннинг экзотик тури, уни яхши супермаркетлардан қийинчиликсиз топишингиз мумкин, у А,С ва Е витаминларига ҳаддан ташқари бой. Шунингдек, кўплаб косметика воситалари таркибида оммалашган альфа-гидроксикислоталар (АНА)га ҳам. Шундай қилиб папайя - юқори сифатли тери парвариши воситаларининг мева кўриниши. Сиз уни ебгина қолмай,  табиий пилинг сифатида ишлатишингиз ёки тилимларини юзингизга қўйиб, уни намлантиришингиз мумкин. Таркибида кислоталар кўплиги пигмент доғларидан ҳам ҳалос қилади.


Бананлар

alt

Агар бананнинг таъми ёки кўриниши сизга ёқмасагина уни таомларингиз сафидан олиб ташлашга  сабаб бўлади. Бананни тез ва фойдали нонушта ўрнида истеъмол қилишингиз мумкин. Банан 75% сувдан иборат, таркибида С ва В6 витаминлари кўп, улар тери эластиклигини ошириш ҳисобига уни осилиб қолиш ва ажинлардан сақлайди. Шунингдек бананни эзиб, ҳосил бўлган бўтқани юзингизга 20-25 минутлик ниқоб қилиб, юз терисини намлантиришингиз мумкин. Агар банандан кўпроқ фойда олмоқчи бўлсангиз уни ейиш билангина чекланманг, унинг пўстини 10 минут қайнатиб, қайнатмани совутиб ичиш мумкин. Тайванлик тадқиқотчилар банан пўстлоғи серотонинга бойлигини аниқлашган.


Лимон

alt

Агар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласнгиз лимонни четга чиқариб қўйманг. Лимон терини силлиқ ва доғларини кеткизибгина қолмай, енгил тоник сифатида ҳам фойдалидир. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолга келади. Ҳуснбузарга қарши курашувчилар ҳам лимон шарбатидан фойдаланиб тошма изларидан ва янги тошмалар чиқишидан  фориғ бўлишлари мумкин. Лимон шарбатини таомга қўшиш, пўстиниг қайнатмасини эса, ичиш орқали қон томиларидаги токсинлар миқдорини камайтириш ва тери ҳужайраларини тозалаш мумкин.


Апельсин

alt

Апельсин С витаминига бойлигини биламиз, унинг қалин пўстлоғида кўплаб фойдали моддалари борлигини  ёддан чиқарманг. Апельсиндан таом сифатида ва тўғридан тўғри терини даволашда фойдаланишингиз мумкин. Ундаги кўплаб антиоксидантлар ажин  ва ҳатто саратон келтириб чиқарувчи эркин радикаллар ҳужумини қайтаради. Юз териси нафис ва нозик, таркибида апельсин  экстракти бўлган косметика воситаларини қўллаш ва бир пайтнинг ўзида апельсинни тановул қилиш тери қаришини секинлаштиради.

 

Қулупнай


alt

Қулупнай тери ёшлигини сақлаб қоладиган энг ширин эликсир. Ўзи учун ғамҳўр бўлганларга қулупнайнинг С витамининг бойлиги, яллиғланишга қаршихусусиятлари, альфа гидрооксидант (АНА)ига бойлиги жуда қўл келади.
Қулупнайни тановул қилибгина қолмай, юз учун ниқоб сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Инглиз хонимлари ва рус бойвуччалри ҳам қулупнайдан ёшартирувчи ниқоб сифатида фойдаланишган. Бундан ташқари қулупнай бўтқаси ёки шаратидан ҳуснбузарга қарши восита ёки тоник  (атиргул сувига қўшиб) сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бу энг оммавий боғ резаворидаги эллаг кислотаси терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади.


Олча


alt

Олчадаги С витамини, антиоксидантлар уни эркин радикалларга қарши табиий воситалардан бири бўлишига сабабдир. Мичиган (АҚШ) университети тадқиқотчилари аниқлашича, қаришни секинлаштириш учун кунига бир пиёла олча шарбати ичиш лозим. Агар сиз терингиз таранг бўлишини ҳоҳласангиз, эзилган олча ниқобини юзингизда 20 дақиқа ушланг. Олча ранги унда фойдали моддалар қанча миқдордалигини кўрсатади, демак, у қанча қизил бўлса, шунча яхши.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг