Гўзаллик
Дилдора Қосимовадан янги йилга либослар тўплами
Шу кунларда шаҳримизда байрам шукуҳи. Ҳамма ерда безатилган арчалар, янги йил совғалари билан тўлган дўкон расталари, ҳуш ва байрамона кайфиятдаги инсонларни пойтахтимизда учратиш мумкин. Энг асосий байрамга саноқли кунлар қолди!
Ҳар бир соҳа вакили, ижодкорлар ўз йўналишида янги йил байрамига бағишлаб қандайдир янгиликлар яратишлари табиий жараён.
Юртимизнинг талабгир ва машҳур
дизайнерларидан бири
Дилдора Қосимова ҳам, янги йил байрамининг ёқимли ташвишлари-ю, югур-югурларидан илҳомланиб,
янги йилга байрамона туҳфа сифатида либослар тўпламини тақдим этди.
Дизайнер байрамона тўпламини ўзининг шоурумида яқин дўстлари ва бренди шинавандлари даврасида ҳавола этди. Шунингдек, дўстона йиғилишда ўзбек шоу-бизнесининг кўпгина вакилларини ҳам учратиш мумкин бўлди. Улар орасида, мафтункор Шаҳзода, Амира Алибекова, Тамилла, "Давр" гуруҳи аъзоси Шадиша, Нилуфар Усмонова, Асал Шодиева, Шахло Аҳмедова ва бошқалар ташриф буюрдилар.
Дилдора Қосимова ўзининг янги йилга бағишлаб яратган либсолар тўплами ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:
“Янги йил оқшомида нафақат шохона кўринишдаги либосда балки, қулай кўйлакда бўлишни истайди ҳар бир аёл киши. Янги коллекцияни яратар эканман, мен байрамона кайфият, бетакрор стил, қулайлик ва ҳазил ҳақида ўйладим. Умид қилиб қоламанки, брендим шинавандалари бунга ўз баҳоларини берадилар!”
Иссиққина қалпоқлар, тўқилган тожлар, дабдабали кўйлаклар, ёрқин свитшотлар - бу сафар Дилдора Қосимова ўз анъаналаридан четлашишга қарор қилди (дизайнернинг аксарият тўпламлари миллий матолардан яратилган либослардан иборат) ва янги йил базмлари образлари ҳамда замонавий қишки кўриниш(look’)ларга ишончини боғлади.
Кулгили свитшотлар ва майкалар янги йилни кўтаринки кайфиятда уйда кутиб олишни ёки шунчаки байрам таътилларига кўтаринки руҳ киритишни истаганлар учун. Байрамда барчани нигоҳини ўзига қаратишни истаганлар учун дабдабали оқшом либослари ва тўқилган аксессуарлар. Доимо тажриба ўтказишни хуш кўрувчиларга эса дизайнер ҳам унисини, ҳам бунисини биргаликда қўллаб кўришни маслаҳат беради. Бунга ёрқин мисол: тўқилган қалпоқ, тўғнағич, янги йил принти туширилган майка, бахмалдан тикилган кўзга ташланувчи шим ва баланд пошнали пойабзал.
Кашталар ва тўрлар кўплигига қарамай, либослар силуетлари жуда қулай бўлиб қолган. Бир сўз билан айтганда: замонавий ва қулай! Ёрқин байрам учун энг кераклиги!
Лекин бу хали Дилдора Қосимова томонидан тайёрланган сюрпризларнинг ҳаммаси эмас: ўша оқшом бетакрор уй интерьери маҳсулотлари - бахмалдан тикилган ёрқин ёстиқлар; шинам жун пальтолар ва иссиқ қалпоқлар – бу билан дизайнер мухлисларига ўз меҳри ва севгисини кўрсатди.
Ниҳоят яна бир энг муҳим совғалардан бири – дизайнернинг илк болалар тўплами!
Мафтункор кўйлаклар ва костюмлар, тўқилган тожлар – Қосимова қичкинтойлар учун башанг образлар яратди!
Якунида коллекция жуда байрамона ва қувноқ бўлди! Ҳар бир ташриф буюрган ўзи ёки яқинлари учун ажойиб нарсалар топа олди. Коллекция намойиши илиқ суҳбат форматида бўлиб ўтди.
Тўлиқ фотоҳисобот
бу ерда.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-12-2015
ИЗОҲЛАР 0