alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Машҳур Morgan бренди ҳақида 5та факт

 

Тошкентдаги турли-туман расмий франшайзинг дўконлари орасида бир неча мавсумдан бери француз Morgan бренди ҳам кузатилмоқда.

alt

Етмиш йиллик тарихга эга машҳур замонавий бренд доим етакчи брендларга бўлган қарашларини ва ўз услубини дадил равишда таъкидлайди. Модага завқли ўйин каби муносабатда бўлган қизлар ва ёш аёллар Morgan брендининг асосий аудиторияси ҳисобланади. Бренднинг расмий дўконига янги баҳор тўплами келиши муносабати билан биз, машҳур француз брендининг жаҳон мода Олимпидаги ҳаёти ва у ҳақида 5та қизиқарли факт тайёрладик.

 

Morgan бу:

1. Morgan бренди урушдан сўнгги  Францияда Одетт Баруш ва Жоселин Бисмут опа-сингиллар томонидан ташкил этилган. Айнан уруш йилларида етишмовчилик сабаб, ҳозирги кундаги машҳур брендлар яралган.

 

alt

 

2. Жоселин доим новатор бўлган. У опаси Одеттни оилавий инқилоб қилишига туртки бўлган. Жасур ва дадил Жос ҳар бир аёл киши ўзини дунё олдида жозибали ҳис этишдан қўрқмасликлари учун ёрдам беришни истар эди.

 

alt

 

3. Morgan 90-йилларда ўзининг Ватани Францияда энг йирик брендлардан бирига айланади ва янги уфқларни забт этишга тайёргарлик кўради. 90-йилларнинг бошига опа-сингиллар нафақат кийимлар ишлаб чиқарадилар балки сумкалардан тортиб, қўлқоплар, шляпаларгача бир сўз билан айтганда кўпгина аксессуарлар ҳам ишлаб чиқара бошлайдилар. 


alt

 

4. Энг йирик франшиза дўкони Париждаги  Елисей боғида жойлашган. Унинг майдони  800 квадрат метрдан ортиқ. 

 

alt

 

5. Машҳур француз бренди Ўзбекистонда 2014 йилдан фаолият юрита бошлаган. Мана бир йилдан буён Morgan бренди Samarqand Darvoza КСМда жойлашган ранг-баранг расмий франшайзинг дўконларидан бири ҳисобланади.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг