Гўзаллик
Мавсумнинг 5та Бьюти Янги Маҳсулоти
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик
Машҳурларнинг саҳна ва кундалик либослари
Инсонга кўрк бағишлаб турадиган нарсалардан бири, албатта унинг либоси. Ташқи кўринишга айниқса катта эътибор берадиган инсонлар – санъаткорлар бўлиши табиий. Чунки улар доим эл назарида бўладилар. Уларнинг ашаддий мухлис ва мухлисалари уларнинг кийиниш услубига ҳам тақлид қилишлари ҳеч кимга сир эмас. Бугун сизларнинг эътиборингизга машҳур санъаткорларимиз саҳнада ва кундалик ҳаётда қандай услубда кийинишни афзал кўришларини намоён этган фотосуратларни тақдим этамиз.
Ўзгача дид эгаси МУНИСА РИЗАЕВА
Танлаган либослари билан доим ўзгалардан ажралиб турадиган Муниса Ризаева саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам ёрқин либосларни хуш кўради.
Гўзал актриса ЗАРИНА НИЗОМУТДИНОВА
Тадбирларда нафис либосларни афзал кўрадиган гўзал актриса Зарина Низомитдинова кундалик ҳаётда қулайлик тарафдори.
Бетакрор Райҳон
Саҳнада жуда ёрқин либосларда намоён бўладиган хонанда кундалик ҳаётда оддийликка ён босади.
Нафосатли Асал Шодиева
Асал Шодиева саҳнада ҳам кундалик ҳаётда ҳам нафисликни афзал кўради.
Латофатли ШАҲЗОДА МАТЧОНОВА
Таниқли актриса Шахзода Матчонова оммавий тадбирлада жуда башанг кийинса, кундалик ҳаётда кўпроқ қулай ва оддий либослар кияди.
Хушовоз хонанда ЗИЁДА
Саҳна либосларида миллийликка аҳамият берадиган хушовоз хонанда Зиёданинг кундалик либослари замонавий.
Назокатли НИЛУФАР УСМОНОВА
Хонанда Нилуфар Усмонова саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам либосларига синчковлик билан ёндашади.
Мафтункор ШАҲЗОДА
Саҳнада Шаҳзодани кўпроқ миллий матолардан тикилган либосларда кўриш мумкин, кундалик либослари эса замонавий ва ўта нафис.
Қувноқ УМИДАХОН
Хонанда Умидахон саҳнада ҳам кундалик ҳаётда ҳам оддийликни хуш кўради.
Шаддод РУХШОНА
Рухшона саҳнада кўпинча миллий либосларда намоён бўлса, кундалик ҳаётда спорт услубидаг кийимларда тез тез кўзга ташланиб туради.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
28-08-2015
ИЗОҲЛАР 0