Наримон Григоряндан SS2016 Баҳор-ёз тўплами
Хореограф ва дизайнер Наримон Григорян кенг оммага ўзбек эстрадаси ёрқин хонандалари Манзура, Лола, Муниса Ризаева каби юлдузлар концерт шоуларининг хореографи сифатида яхши таниш.
Хореографлик фаолияти давомида кўпгина саҳна либосларини ўз қўллари билан яратиб келган. Кейинчалик эса у by Nariman Grigoryan бренди номи остида ўзининг либослар коллекциясини ҳам ярата бошлади. Ҳозирда унинг пойтахтимизда шоу-руми ҳам бор.
Шу кунларда хореограф ва дизайнер Наримон Григорян гўзаллик ва латофат шайдолари учун янги SS2016 Баҳор-ёз тўпламини тақдим этди.
Тақдим этилган тўпламда спорт либосларидан тортиб, оқшом либосларигача топишингиз мумкин.
Бу сафар дизайнер эркаклар учун аксесссуарларга катта эътибор қаратган. Масалан нақшли, ноодатий шаклдаги бўйинбоғлар, белгилар ҳам нақшинкор, фурнитурали, бу каби аксессуарлар эркаклар образини тугатишда муҳим роль ўйнайди ва ҳар қандай кўйлак ёки пиджакни янада кўркам кўрсатади.
Оқшом либослари, бу ерда ҳаммаси жуда оддий. Либосларда қўлда тикилган нақшлар жуда кўп. Уларнинг 80% дизайнер Наримон Григорян томонидан тикилган, чунки бу муҳим ишни фақат унинг ўзи амалга оширади. Тўпламда жуда кўп тафта, парча каби матолар нафис органза, ипак матолари билан уйғунлаштирилган.
Яна нозик ниҳол қизларимизнинг жуда кўнглига ёқадиган қимматбаҳо тошли, гулли, капалаклар, дурлар қадалган, хуллас баҳор хиди уфуриб турган свитшотлар. Шунингдек, тўпламда мато фактураси ва тикилиш услуби билан бир-биридан тубдан фарқ қиладиган турли рангдаги эркак кўйлаклари ҳам ўрин олган.
Спорт либослари турфа хил бичимда бўлиб, ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун яратилган. Спорт либосларида трикотаж мато тери матоси билан, жуда қўрс сетка матолари билан уйғунлаштирилган. Аллақачон овоза бўлган шунчаки юриб кетаётган ва бошқа турли туман чумоли принтли свитшотлар.
Такрорланган ҳолда шуни айтиш жоизки, тўпламда қимматбаҳо тошлар, патлар, қўлда тикилган нақшлар жуда кўп!
Хуллас Наримон Григорян томонидан тақдим этилган мазкур тўплам қўл ишларига бой ва у сизларга ёқади деган умиддамиз.
ИЗОҲЛАР 0