Гўзаллик
Тошкент мода ҳафталиги: 2-кун тафсилотлари
Шу кунларда пойтахтимизда ўтаётан
Тошкент мода ҳафталиги авжида. Ҳафталикнинг иккинчи куни, Корея Республикаси
JOONGBU университети профессори
Ji Yun Kang.нинг семинари билан бошланди. Профессор, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларига енгил саноат ва мода саноатини кўнгилочар, замонавий маданият билан тўлдириш ҳақида сўзлаб берди.
Профессор
Ji Yun Kang маҳоратли дизайнер-полиграфист ва тарихчи бўлиб, у талабаларга ўзида минг йиллик маълумотларни жам қилган тарихий қўлёзмалар қандай тарзда замонавий маданият маҳсулотларига таъсир кўрасатишини амалда кўрсатиб берди.
Семинарда ёш дизайнерлар ўзларининг либосларида ўйлаб топилган нақшларни эмас, балки тарихга назар солган ҳолда, уларни ўрганиб, анъаналардан келиб чиққан тарзда, маданий меросни сақлаган ҳолда ўз ижод ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ji Yun Kang Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан 5 йилдан буён олиб борилаётган ҳамкорликдан жуда ҳам мамнунлиги билдирди.
Шунингдек Тошкент мода ҳафталигининг иккинчи куни, ёш ва маҳоратли дизайнерлар #beyuong дефелиси билан давом этди. #beyuong ёш дизайнерлар танловида ўқув юртлари талабалари ва “эркин ижодкор”лар иштирок этдилар.
Ушбу намойишда иштирокчилар учун тўлақонли эркинлик берилган бўлиб, тақдим этилган тўпламлар орасида ҳаммуаллифликда яратилган либосларни кўриш мумкин бўлди. Дефиледа 28та ёш дизайнерлар иштирок этишди.
Намойиш бошланишидан аввал биз, ҳаяжонда юрган танлов иштирокчиларини сўзга тутдик:
Михайлова Елена ва Фарходова Мадина 3-курс талабалари:
“Биз фантазия услубида қилинган коллекциямизни тақдим этмоқдамиз. Унда биз клеёнка ва геометрик шакллардан фойдаланганмиз. Либосларимизни тақдим этиш учун маҳоратли моделларни ва ўзимизнинг курсдошларни таклиф этганмиз. Коллекцияни бир йил давомида қилдик. Институтимизда махсус цех бор ўша ерда амалга оширдик буларни баърини. Бизга бунда ўқитувчиларимиз ёрдам берди”.
Шахзода Зиёвутдинова ва Саида Сапаева, 3-курс талабалари:
“Биз 7та аёллар тўпламини тайёрладик. Коллекциямиз номи “Тунги шаҳар” деб номланади. Биз матолардан, енгил ва ёрқин крепдешинни танладик. Бу бизнинг биринчи коллекциямиз”.
Подиумда чарм ва адраснинг уйғунлашувида яратилган либосларни, қўлда қирқилган матоларни, пэчворк элементларини ҳам кўрдик. Шунингдек, дизайнерлар миллий орнаментлар қўлланилган либосларни ҳам тақдим этдилар.
3D деталлар билан безатилган либослар ва қўлда шаҳар манзаралари чизилган либослар ҳам эътиборни тортди. Шу куни мухлислар ҳукмига дизайнерлардан кутилмаган ғоялар тақдим этилганлиги гувоҳи бўлдик. Урбанистик элементлар ишлатилган футуристик коллекциялар, шаклсиз курткалар ва кўпгина бошқа ажойиб тарздаги либослар намойиш этилди.
Ҳакамлар ҳайъати раиси Саида Амир намойиш борасида ўз фикрини билдирди:
“21та тўпламдан биз 6тасини, яъни Сайдуллаева Мухайё, Юсупова Шахноза, Имомназарова Дурдона, Хайрулина Валерия, Юнусходжаева Нилуфар, Абдурахмонова Нодираларни алоҳида ажратдик. Ўйлайманки, бу объектив ҳаққоний бўлди. Менга ёшлар фактура билан ишлаганликлари ёқди. Ёш дизайнерлар ўз устиларида кўп ишлашлари, янада мукаммаллашишлари керак. Талаб доим сифатга ўз таъсирини ўтказади. Мен доим янгиликларга ҳурсанд бўламан ва Ўзбекистон ҳам бир ерда тўхтаб қолмаётганлигидан беҳад шодман”.
Тўлиқ фотоҳисоботни
бу ерда кўринг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-11-2015
ИЗОҲЛАР 0