Гўзаллик
Мавсумнинг 5та Бьюти Янги Маҳсулоти
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик
Тошкент мода ҳафталиги: 4 кун тафсилоти
Тошкент мода ҳафталигининг тўртинчи куни гўзаллик шайдоларини маҳаллий дизайнерларимиздан тақдим этилган либослар тўплами билан шод этди. Учта либослар тўплами, учта муаллиф, уч ҳил йўналиш, буларни баърини гўзаллик бирлаштирди. Ҳар бир дефиле томошабинларни ёрқин ҳиссиётлар берди.Намойиш, Mursak брендидан тақдим этилган “Бахмал” куз-қиш 2016 тўплами билан бошланди. Нилуфар Абдувалиева томонидан тақдим этилаётган “Бахмал” куз-қиш 2016 тўплами қадимги Осиё маданиятидан баралла садо беради. Дизайнернинг моделлари томошабинлар нигоҳига кўп йиллар давомида донғи кетган миллий урф-одатлар тимсолида номоён бўлади. Ушбу яратилган тўпламни асосини Шарқ гўзаллиги тимсоли бўлмиш ало-бахмал ташкил этган.
Ушбу бренд эгаси Нилуфар Абдувалиева, бизга ўз тўплами ҳақида бир оз сўзлади: “Ало-бахмал ушбу либосларни яратишга илҳомлантирди. Қўлда тайёрланган ўзбек бахмали, шарқ гўзаллиги тимсолидир. У юртимиздаги ноёб ва энг шохона матолардан бири. Мато қўл иши. Тўпламимдаги барча матолар эксклюзив. Мен уларга Марғилонда буюртма бераман. Энг камёб ва ҳашаматли матолардан ҳисобланади. Мен ҳар бир кийимлар тўпламимда сўнгги жаҳон подиумлари анъаналари ва Шарқда қўлда мато тўқиш анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда яратганман. Бу либосларни ҳар куни ва байрам тантаналарида ҳам кийиш мумкин”.
Кеча, Николай Нам –NNAM бренди эгасидан тақдим этилган Баҳор-ёз 2015-16 “Орзумандлар” тўплами билан давом этди. NNAM брендидаги аёл ва эркаклар кийимлари тўплами асосан турли соҳаларда фаол турмуш тарзини амалга оширадиган ёшлар учун яратилган. Бренд ёрқин, динамик, замонавий образлардаги либосларни тақдим этди. Буларни баърини эса қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тош ва металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ва аксессуарлар тўлдирди.
Бренд асосчиси Николай Нам, бизга тўплам яралиш тарихини айтиб берди: “Ушбу тўплам узоқ муддат режалаштирилган. Режадагиларни амалга ошириш учун эса 8 ой муддат сарфланди. Бу менинг дебют ишим – биринчи коллекциям, биринчи намойшим. Мени машҳур рассом Маргарита Шувалова томонидан чизилган расмлар илҳомлантирди. Яратилган кийим классика ва модернизмни уйғунлаштиради”.
Кеча, Елена Мильбергердан тақдим этилган Баҳор-ёз 2015-16 “Нозик қушнинг қанот қоқиши” тўплам намойиши билан якунлади.
“Бу менинг ўнинчи юбилей коллекциям, унинг устида ярим йил ишлаганман, - дейди Елена Мильбергер, - газ, органза, атлас, шифон, бахмал ўзим томонидан яратилган расмлар бўйича қўлда жойлаштириб чиқилган. Батик ягона экземплярда ноёб нарсаларни яратиш имконини беради. Ўз либосларим орқали гўзаллик борлигини ва у абадий эканлигини эслатишни истаганман. Хохлардим-ки, аёлларимиз менинг либосларимда ўзларини бахтли ва бетакрор ҳис этишларини. Либосларда ёрқин ранглар, майин ранглар билан уйғунлашганини кўриш мумкин”.
Тошент мода ҳафталиги доирасидаги муаллифлик намойишлари бу дизайнерлар учун ўзларининг истеъдодларини кўрсатиш учун яхши имкониятдир. Меҳмонлар ва томошабинлар учун эса, эстетик завқ олиш имконидир.
Тошкент мода ҳафталигининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунлари тафсилотларини бу ерда ўқинг.
Тўртинчи кундан тўлиқ фотоҳисобо бу ерда.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-11-2015
ИЗОҲЛАР 0