alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Китобларнинг бетакрор кўринишлари


Бу китоблар - ҳақиқий санъат асарларидир! Ҳозирги кунда кўпчилик он-лайн мутолаадан фойдаланишга кўникма ҳосил қилганлигига қарамай, бу дизайнерлик шедеврлар  бутун умрга кутубхона коллекцияларида жой эгаллаши мумкин. 


Сиз бу пазандалик китобининг сирларини билишни истайсизми?
Унда аввал уни пишириб олиш лозим!



alt

 
Ундаги рецептлар бўйича бирон-бир таомни тайёрламоқчи бўлсангиз, унда китобни пишириб олиш керак.  Бир оздан сўнг қизиб олгандан кейин унинг саҳифаларида матн пайдо бўлади. Бу Хорватиялик нашриётчиларнинг ғояларидир. 

Китоб 360°


 
alt
 
alt

 
Япон рассоми Yusuke Oonoдан  Оппоқой ҳақидаги эртак китобининг дизайни. Бу каби китоблар нафақат ўз мазмуни билан балки ўз шакли ва кўриниши билан китобхонларни ўзига жалб этади. 

Тешик китоб

 
alt
 
alt

 
Ёзувчи Д.С.Фоер ўзининг яратган асари мисолида гиперматн нималигини кўрсатиб берди. 

Gerschreven Portretten ҳажмли китоблари

 
 
alt

Ҳажмли таржимаи ҳол ҳақидаги китоблар. Ҳар бир китоб машҳур инсон боши шаклига эга бўлиб, шу инсон тақдирига бағишлангандир. Бундай бетакрор таржимаи ҳолга фақатгина дунёдаги тўртта киши сазовор бўлган. Булар: Яҳудий қиз – Анна Франк, у ўзининг фашизм даҳшатлари тўғрисидаги кундалиги билан танилган; Шоир ва публицист Кадер Абдола; машҳур Нидерландиялик футболчи ва футбол тренери Луи Ван Галь ва  машҳур рассом импрессионист Винсент Ван Гоглардир.

 

Википедия қоғозда

 
alt
 
 
alt


Маълумки википедияда мақолалар сони тўлиқ энциклопедиядаги мақолалардан зиёд. Шунинг учун ҳам уни нашриёт орқали чоп этишнинг иложиси йўқдек эди. Аммо дизайнер Роб Мэттъюс 5000 та саҳифадан иборат, Англия Википедиясида энг кўп ўқиладиган саҳифалар жойлашган китобни яратди. 

Дунёдаги энг катта китоб

 
alt
 
Бу китобнинг ғаройиб  номи «TheCodexGigas». У яна “Шайтон Инжил китоби” сифатида машҳурдир. У ким ва нима учун ёзилгани ҳалигача ҳам маълум эмас. Афсонага кўра уни роҳиб тамоилларини бузганлиги учун зиндонга ташланган роҳиб ёзган деб таҳмин қилинади. У бир кечанинг ўзида дунёдаги энг улкан қўлёзмани яратишга қасам ичган. Аммо у ўз берган қасамини уддалай олмаслигини англаб етгандан сўнг, у шайтонга ибодат қилишни бошлаган ва унинг ибодатлари шайтонга етиб борган. 

Дунёдаги энг митти китоб


 
alt

Кичкина “Барча гуллар ва ўсимликлар Альманахи” нинг ўлчами 0.75 мм. Китобга “Тўрт фасл гуллари” деб ном берилган. Китоб ўзида Япониянинг барча гуллари ҳақида маълумотни жамлаган. Унинг яратилишига 8 ой вақт кетган. 

Рей Бредберининг “Фаренгейт бўйича 451 даражада” китоби

alt
 


Ўқиб бўлдингми – ёқиб юбор. 451 °F – қоғоз аланга оладиган ҳарорат. Китоб – ҳукуматнинг қарори билан ёқиб юбориладиган, тақиқланган китоблар ҳақида. 


Такеши Исигуронинг нур китоби

alt

Бу китоб ўзида кам қувватли оддий адаптер ёрдамида қувватлана оладиган лампани мужассам этади.


Китоб - тунги чироқ 

 
alt

Китоб тунги чироқ кўринишида яратилган. У нафақат жавонда балки стол устида ҳам чиройли кўринади.
 

Юз минг миллиард шеърлар


alt

Раймонд Квинаунинг китоби 10 та сонетдан иборат бўлиб, унинг ҳар бири ингичка тасмаларга бўлинган ва бир қаторда узунасига жойлашган. Китобхон тасмаларни ўзига истаган тартибда комбинациялаши мумкин. Бундан ритмик қофия ҳеч ҳам ўзгармайди, балки ажойиб мазмунга эга шеърлар пайдо бўлади. Китобхон мумкин бўлган барча комбинацияларни яратишни истаса унинг учун бунга таҳминан 200 000 йил керак бўлади. 

Часослов (дуолар ёзилган черков китоби)


 
alt


15 асрда Николь Блэр томонидан ёзилган. Ёпиқ ҳолда "Часослов" бодом кўринишида бўлса, очилганда юракча шаклини эгаллайди. 

Қаҳва доғлари бор китоб

alt
Март Хеден томонидан ёзилган қаҳванинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари ҳақида сўзловчи ноёб китоб.

Соат - китоб


alt

 
У учта китобдан ташкил топган бўлиб,  ташқаридан соат вазифасини бажаради. 3 ва 9 сонлари вақтни аниқлашда ёрдам беради.


Китоб-скульптуралар


 
alt
 
alt
 
alt



Брайн Деттмер китобларни қайчи, скальпель ва пинцет ёрдамида кесиб, китобда ҳайкалтарошлик санъат асарларини яратади. 


Манба: adme.ru


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг