00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Компьютердан чарчаган кўзлар учун 6 та машқ.
Ҳозирги кунда ҳаётимизнинг асосий қисмини техника воситалари билан алоқада ўтказамиз. Бу албатта замон талабига айланиб қолган омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар биримиз ҳозирги вақтда ҳаётимизни копьютерсиз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Унинг олдида ўтириб интернет орқали дунё воқеаларидан хабардор бўламиз, барча ишларимизни у ёрдамида амалга оширамиз.
Барча соҳа мутахассислари, ёшлар, талабалар, ҳатто ёш болалар ва қариялар ҳам ҳозирги кунда компьютер олдида ўтирганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўпчилигимиз ҳар куни корхоналарда 8 соат, баъзан 10-12 соатлаб компьютер қаршисида ўтириб ишлаймиз.
Албатта бу биз истамасак ҳам кўриш ўткирлигига ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун сизларнинг эътиборингизга касбий мажбуриятлари, эҳтиёжлари, ва қизиқишлари сабабли куннинг асосий қисмини компьютер олдида ўтказувчилар учун, кўриш ўткирлигини сақлаб қолиш ва яхшилаш усулларидан бири бўлган бир қанча “Кўзлар учун машқлар мажмуаси”ни ҳавола этамиз.
“Кўз нури - бизга берилган энг улуғ неъматдир. У бизга атроф мухитдаги воқеаларни идрок этишимизда ёрдам берадиган асосий манбаадир. Шунинг учун ҳар биримизнинг вазифамиз уни асрашдан иборатдир”.
Келинг энди офтальмологлар тавсия этадиган кўриш ўткирлигини яхшилайдиган машғулотларни кўриб чиқсак. Машқлар 5 дақиқадан ортиқ вақтингизни олмайди.
Булар:
1. Кўзлар айланма ҳаракати: соат стрелкаси бўйича ва унга қарши.
2. Кўзларни интенсив очиб, ёпиш.
5. Кўзларни қисиб очиб, ёпиш. Бунинг учун катта куч ишлатмаса ҳам бўлади.
6. Кўзларни масофада ишлатиш. Дераза ёнига келиб, яқин турган яхши деталга қаранг: дераза ортида ўсган дарахт шоҳига, ё бўлмаса деразага қоғоздан кесилган айланма доирани ёпиштиринг ва унга қаранг. Кейин эса нигоҳингизни узоққа қаратинг. Қараш жараёнида максималь узоқ бўлган жисмларни кўришга ҳаракат қилинг. Нигоҳимизни узоқга яна яқинга такроран йуналтирамиз.
Изоҳ: Юқорида санаб ўтилган машқларни хафтада камида 2 маротабадан, ҳар бир йўналиш бўйича 6 мартадан бажариш максадга мувофиқ. Ҳар биримизнинг танамизга жисмоний машқлар зарур бўлганидек, кўзларимиз учун ҳам юқорида санаб ўтилган машқлар жуда ҳам фойдали ва зурурдир. Бу машқлар ёрдамида сиз нафақат кўриш ўткирлигини саклабгина колмай, балки уни яхшилашга муаффақ бўлишингиз мумкин.
Эслатма: Замонавий тавсияларга кўра 3-7 ёшдаги ёш болалар компьютер қаршисида бир кунда 15 дақиқадан ортиқ бўлишлари мумкин эмас. Ўсмирлар эса 30 дақиқадан ва ўқув юртларида тахсил олувчилар 2 соатдан ортиқ бўлмаганлари максадга мувофик. Давомий ва узоқ компьютер қаршисида ўтириш, кўз ўткирлигининг сусайишига олиб келиш эҳтимоли юқори.
Эслатма: Замонавий тавсияларга кўра 3-7 ёшдаги ёш болалар компьютер қаршисида бир кунда 15 дақиқадан ортиқ бўлишлари мумкин эмас. Ўсмирлар эса 30 дақиқадан ва ўқув юртларида тахсил олувчилар 2 соатдан ортиқ бўлмаганлари максадга мувофик. Давомий ва узоқ компьютер қаршисида ўтириш, кўз ўткирлигининг сусайишига олиб келиш эҳтимоли юқори.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
22-08-2013
ИЗОҲЛАР 1