00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Райҳон Уласеновадан дам олиш кунлари учун маслаҳатлар
Ҳаммамиз ишимизни жондан севсак ҳам, барибир дам олиш кунларини интиқлик билан кутамиз. Дам олиш кунлари кўпчилик учун оила аъзолари билан биргаликда мириқиб дам оладиган вақтдир. Мен ҳам дам олиш кунларини оилам даврасида ўтказишга ҳаракат қиламан. Дам олиш кунлари мароқли ўтиши учун эса баъзи таклифалримни бермоқчиман.
1. Дам олиш кунларини «яхши ноталар» билан жума оқшоми La Saveur ресторанида кутиб олишни маслаҳат берган бўлардим. Яхши мусиқа кайфиятингизни кўтаришига ишончим комил.
2. Гарчи яхши кайфият борасида ҳар хил мулоҳозалар келтириш мумкинлигига қарамай, бизнинг яхши кайфиятимизнинг асосий сабабчилари фарзандларимиздир. Шу сабабли мен асосий вақтимни улар билан бирга ўтказишга ҳаракат қиламан. Биз бутун оиламиз билан доим болалар майдончалари мавжуд бўлган масканларга борамиз. Энг яхши кўрган жойларимиздан бири бу Orange Park, Бир хилликдан чекланиш мақсадида масканларни алмаштириб туришга ҳаракат қиламиз. Бу ҳақда батафсил маълумотни бу ердан оламиз: http://www.myday.uz/uz/detyam/8ta-bolalar-maydonchalari-sharx
3. Куз келиб қолди, бу эса энди очиқ ҳовузларга бориб чўмилишни орзу қилмасак ҳаб бўлади дегани. Аммо пойтахтимизда ёпиқ ҳовузлар ҳам кам эмас. Шундай экан нимага бу имкониятдан фойдаланмаслигимиз керак.
4. Яна бир оилавий хуш кўриб ташриф буюрадиган масканимиз боғлардир. Ёзнинг иссиқ кунида дарахтлар соясида сайр қилсак, кузда эса эгнимизга енгил куртка ташлаб олиб сайрга отланамиз. Пойтахтимиздаги боғлар ҳақидаги маълумотларни бу ердан топишингиз мумкин.
5. Дам олиш кунлари мазза қилиб севимли таомлардан баҳраманд бўлишни хуш кўрадиганларга эса мен ўзим ёқтирган италян таомлари ресторани Il Migliore ва Big Burger фаст фудини маслаҳат бераман.
6. Киносеварларга эса "Буюк Гэтсби" фильмини томоша қилишни маслаҳат берган бўлардим. Тўғрисини айтганда мен бировларнинг маслаҳатига қараб кино танлайдиганлардан эмасман, аммо мазкур фильм менда яхши таассурот қолдирди.
7. Келаётган дам олиш кунлари Япон боғида чой маросими бўлиши кутилмоқда, шарқ удумларини севувчиларга мазкур маросимни таклиф қилган бўлардим.
Барчага дам олиш кунлари ёқимли ўтишини тилаб қоламан!!!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
20-09-2013
ИЗОҲЛАР 0