
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Шаҳар ташқарисидаги дам олиш уйлари
Ёзнинг жазирама кунлари келиши билан дам олиш мавсуми бошланиб кетади. Иссиқ кунда тоғ ёнбағрига чиқиб дам олишни, пойтахтдаги кундалик югур-югурлардан қочиб тоза ҳаводан нафас олиб, Чорвоқда маза қилиб сузишни истаб қолади инсон. Шу сабабли бугун эътиборингизга сизларга ёрдам сифатида "Шаҳар ташқарисидаги 20 та дам олиш уйлари" ҳақидаги тўлиқ маълумотни ва нархлар рўйхатини ҳавола этамиз.
1. HUMSON BULOQ
Манзил: "Хумсон" посёлкаси
Телефон: (998 71) 269-77-90
Номерлар сони: 120
Машина қўйиш жойи: бор
Тошкентгача масофа: 95 км.
.jpg)
"HUMSON BULOQ" соғломлаштириш марказининг ўзига хос хусусияти тўлақонли ҳордиқ билан бир пайтда даволанишнинг тўлиқ курсини Угам дарёсининг энг гўзал жойларидан бирида олиш имконияти борлигидир.
.jpg)
Ҳудудда очиқ ва ёпиқ бассейнлар, топчанлар, тренажер зали, теннис корти, футбол майдони, кинотеатр, финн саунаси, велнесс маркази, фитобар, даво физиотерапияси ва фойдали микроэлементлар ва минералларга бой булоқ суви асосида муолажалар мавжуд.
Болалар учун: ўйин майдони, болалар бассейни, номерда болалар кровати ва ресторанда болалар менюси.
.jpg)
.jpg)
Яшаш нархи (барча даво муолажалари билан биргаликда):
Номер тури | Жойлашуви | Номер нархи |
1 кишилик стандарт номер | бир ўринли | 299 000 |
2 кишилик стандарт номер | икки ўринли | 499 000 |
1 кишилик яримлюкс | бир ўринли | 399 000 |
2 кишилик яримлюкс | икки ўринли | 699 000 |
1 кишилик люкс | бир ўринли | 499 000 |
2 кишилик люкс | икки ўринли | 890 000 |
4 кишилик VIP-коттедж | 1 099 000 |
2. АРЧАЗОР
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғи ёнбағрида
Телефон: +998 90 322 22 00, +998 71 252 23 60
Номерлар миқдори: 8 та: 5та стандарт 2 ўринли, 3та стандарт 3 ўринли, 3та 4 ўринли , 7 ўринли ва 14 ўринли оилавий коттедж
.jpg)
Ҳам оилавий, ҳам алоҳида ҳордиқ учун ажойиб жой. Коттежда яшайдиганлардан ташқари барча дам олувчилар яшаш нархига киритилган нонушта билан таъминланадилар, тушлик ва кечки овқатни ресторанга буюриш мумкин. Ресторан ва бар, финн саунаси (қишда), очиқ бассейн (июл ойидан), стол тенниси, бадминтон учун жойга эга.
.jpg)
Яшаш нархи:
Номер тури | Жойлашуви | Номер нархи |
Стандарт номер | икки ўринли | 230 000 сўм |
Стандарт номер | уч ўринли | 290 000 сўм |
Коттедж | тўрт ўринли | 550 000 сўм |
Коттедж | етти ўринли | 900 000 сўм |
Коттедж | ўн тўрт ўринли | 1 500 000 сўм |
3. Maristellaclub
Манзил: Қибрай, М.Улуғбек номли поселка, Узумзор маҳалласи, "Фан" дала ҳовлилари.
Телефон: 144 30 08
Номерлар: 2 ўринли, оилавий, 5та вилла, Грек ва Инглиз виллалари алоҳида бассейнга эга
.jpg)
Ёш болалар учун дам олишга жуда мос. Ҳудудда Маристелла ресторани, AppleBar, стол тенниси, бассейн, бильярдхона жойлашган.
Болалар учун: Болалар ўйин майдончаси.
Болалар учун: Болалар ўйин майдончаси.

Яшаш нархи:
Номер тури | Жойлашуви | Номер нархи |
Стандарт | 2 ўринли | 300 000 сўм |
Стандарт | 3 ўринли | 800 000 сўм |
Pool вилла | 2 ўринли | 500 000 сўм |
Акация вилла | 2 ўринли | 500 000 сўм |
Инглиз вилласи | 2 ўринли | 800 000 сўм |
Грек вилласи | 4 ўринли | 1 000 000 сўм |
4. CHAROS DELUX RESORT
Манзил: Юсуфхона посёлкаси, Чорвоқ.
Телефон: +998 95 195 39 39 ва +998 95 196 39 39
Номерлар миқдори: 45та люкс ва стандарт-тоифа
.jpg)
Charos - Чорвоқ соҳилига бир қадам жойда жойлашган Бўстонлиқ тоғидаги меҳмонхона. Бу жой ҳордиқ ва релакс учун мўлжалланган. Ягона all inclusive ҳордиқ зонаси.
Ҳудудида меҳмонлар учун балиқли ҳовуз, қуюқ баргли дарахтлар остидаги соя-салқин айвонлар, бильярд, теннис, фитнес-зал, топчан ва рақс майдони мавжуд.
Болалар учун: тарбиячилар, болалар хонаси, очиқ ҳавода болалар майдончаси, бассейн ва аквапарк, болалар учун бассейнда анимация дастури.
.jpg)
Яшаш нархи:
Charos меҳмонхонасида номерлар нархи: | |
Стандарт номер | 400 000 сўм |
люкс тоифали номер | 600 000 сўм |
5 ёшгача болалар учун | бепул |
5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун: | |
Стандарт номер | 100 000 сўм |
Люкс тоифали номер | 100 000 сўм |
Топчанлар ҳудудида | |
Кичик топчан | 250 000 сўм |
Катта топчан | 350 000 сўм |
5 ."GreenParadise" меҳмонхонаси
Мўлжал: Юсуфхонадан Чимёнга чиқишда.
Телефон: +99895 1442922
Номерлар миқдори: 6та "VIP", 6та "люкс", 9та "стандарт"
Тошкентгача масофа - 95 км.
.jpg)
Кўркам манзарали жой ёшлар ҳордиғини эсда қоларли ва шинам ўтишига имкон беради
Меҳмонхонада очиқ бассейн, ресторан, бар, финн саунаси, келувчилар ҳоҳишига боғлиқ дискотека, бильярд столи мавжуд. Меҳмонхона Чорвоқ сув омбори ва Чимган тоғчанғи спорти курорти оралиғида жуда қулай жойда жойлашган.
Болалар учун: ўйин майдони, болалар бассейни
Яшаш нархи:
Номер тури Жойлашуви Суткалик нархи
Стандарт номер 2 ўринли 200 000 сўм
Яхшиланган стандарт 2 ўринли 200 000 сўм
Стандарт номер 4 ўринли 300 000 сўм
Люкс (17 кв.м) 2 ўринли 250 000 сўм
VIP (34кв.м) 2 ўринли 300 000 сўм
6. Боғи Шамол
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Қизил сув" посёлкаси
Телефон: +998 98 305 88 75
Номерлар миқдори: 45 та (9та 2 ўринли, 6та 3 ўринли, 30та 4 ўринли), 22та бунгало
Тошкентдан 75 км масофада
.jpg)
Зона ҳудудида иккита 3 сатхли, ёзги барли бассейнлар, стол тенниси, бильярд, сауна, дискотека мавжуд. Машина қўйиш жойи ҳам бор. Тошкент-Хўжакент электр поездида ёки "Буюк Ипак Йўли" метро бекатидан Ғазалкентгача маршрут таксида, Ғазалкентдан дам олиш зонасигача автобус ёки хусусий таксида етиб олиш мумкин.
Болалар учун: тарбиячили болалар хонаси, халинчакли очиқ ўйин майдони, компьютер ўйинлари зали бор.
.jpg)
.jpg)
Номер тури Жойлашуви Номер нархи
Стандарт (овқатли) 1 ўрин 60 000 сўм
Стандарт (овқатсиз) 1 ўрин 30 000 сўм
7. Авеню парк
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Юсуфхона посёлкаси
Телефон: +(998 98) 311 19 19
Номерлар миқдори - 35та 2 ўринли, 6та люкс, 6та 4ўринли коттедж
Тошкентдан 100 км масофада
.jpg)
"Авеню Парк" шаҳар ташқарисидаги меҳмохонаси Чорвоқ сув омборининг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлиш имконини беради. Ҳудудида турк, финн ва рус саунаси, дискотека, стол тенниси, спортмайдончаси, ёзги ва қишки бассейнлар мавжуд. Шунингдек, ижарага олиш мумкин бўлган топчанлари бор.
Болалар учун: ўйин майдончаси, очиқ ва ёпиқ болалар бассейни бор.
.jpg)
.jpg)
Яшаш нархи:
2014 йил 13 июндан 31 августгача:
Бегим кунлари(якшанба-жума) - дам олиш кунлари (шанба)
2 ўринли стандарт 290 000 - 350 000 сўм
2 ўринли люкс 420 000 - 450 000 сўм
4 ўринли коттеж 670 000 - 770 000 сўм
8 ўринли топчан 180 000- 180 000 сўм
8. "Чорвоқ оромгоҳи" ёки "Пирамидалар" соғломлаштириш маркази
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Бўкачўл поселкаси
Телефон: +(998 7074) 35 103, +(998 90) 176 62 50
Номерлар миқдори: А ва В мажмуасида - 115 та 2 ўринли Standart, 68 та Semilux, 17 та Lux, шунингдек, 6 та VIP.
Тошкентдан 80 км масофада.
.jpg)
Ҳудудида ёзги кафе, бир неча барлар, сауна, дискотека, спорт майдончаси, теннис корти, футбол майдони, қишки ва ёзги бассейн, ёзда - сув спорт турлари( катамаранлар, скутерлар ва ҳ.к.). Шунингдек, боулинг клуб бор. Ўз пляжига эга.
Болалар учун: ўйин майдончаси, очиқ ва ёпиқ болалар бассейни. ёзда кўнгил очар дастурлар.
.jpg)
Яшаш нархи:
Номер тури Жойлашуви Суткалик нархи
Стандарт 2 ўринли 160 000 сўм
Яримлюкс 2 ўринли 190 000 сўм
Люкс 2 ўринли 220 000 сўм
VIP 2 ўринли 320 000 сўм
9. "Бельдерсой оромгоҳи" соғломлаштириш маркази
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Билдирсой
Телефон: +998 71 232 17 90, +998 90 176 38 26, +998 98 126 36 26
Номерлар миқдори: "Стандарт", "люкс", " VIP" типидаги 38 номер ва 16 коттеж
Тошкентдан 100 км масофада
.jpg)
Зона ҳудудида ресторан, бар, финн саунаси, массаж, тунги клуб, тренажер зали, теннис корти, бадминтон майдончаси, мини-футбол учун майдон, бильярдхона, Paintbal учун майдонча, тир жойлашган. Мажмуа ёнида халқаро тоифадаги тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл мавжуд.
.jpg)
.jpg)
Яшаш нархи:
Меҳмонхона номерлари
Номер тури Жойлашуви Суткалик нархи
Стандарт 2 ўринли 280 000 сўм
Люкс 2 ўринли 370 000 сўм
Нонушта яшаш нархига киритилган
Коттеж (овқатланиш киритилмаган)
Коттеж тури Жойлашуви Суткалик нархи
Стандарт №4 4 ўринли 200 000 сўм
Стандарт № 14 6 ўринли 300 000 сўм
Люкс №3 4 ўринли 365 000 сўм
Люкс №10 6 ўринли 330 000 сўм
10. Shams
Манзил: Хўжакент поселкаси, Бўстонлиқ тумани
Номерлар миқдори: стандарт тоифали 9та коттеж (5 ўринли), ва битта VIP коттеж.
.jpg)
Ҳар бир коттежнинг ёзги айвонли, бассейн, лежанка, халинчаклари бор ёпиқ ҳудуди бор. Шунингдек, ҳудудда катталар учун аквапарк, умумий бассейн, стол тенниси, столлари бор ёзги айвон, ҳамда Чирчиқ дарёси бўйида топчанлар ва катамаранбор.
Болалар учун: Болалар аквапарки, ҳалинчаклари бор болалар майдончаси.
.jpg)
.jpg)
2 ва4 ўринли коттежларда яшаш нархи:
Бегим кунлари:
2 ўринли коттеж - 275 000 сўм суткасига овқатсиз, 4 ўринли коттеж - 385 000 сўм суткасига, овқатсиз
Ҳордиқ кунлари:
2 ўринли коттеж - суткасига 385 000 сўм овқатсиз, 4 ўринли коттеж - 600 000 сўм суткасига, овқатсиз
11. SKY VILLAGE
Манзил: Чимён поселкаси, Угам-Чотқол миллий боғи.
Телефон: +998 71 200 22 32, +998 97 418 59 04. +998 90 108 44 27
Сайт: http://skyvilage.com/
Коттежлар сони 6та
Тошкентдан 95 км масофада

Мажмуада очиқ ёзги бассейн, тренажер зали, ресторан, бар, ёзги бар мавжуд. Кечки ҳордиқни меҳмонлар ҳоҳишига қараб ташкиллаштириш мумкин (фиьлмлар намойиши, дискотека, караоке). Мажмуа ёнида халқаро тоифадаги тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл жойлашган.
Болалар учун: ёзги болалар бассейни, болалар хонаси.
Яшаш нархи:
Номер тури | Жойлашуви | Суткалик нархи |
Стандарт | 2 ўринли | 370 000 |
Стандарт оилавий | 4 ўринли | 375 000 |
Гарден коттеж | 2, 4 ўринли | 420 000 (2), 840 000 (4) |
VIP коттеж | 4, 6-ўринли | 920.000 (4), 1.150.000(6) |
12. "ChatkalMountains" тоғ курорти
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ сув омбори, Угом-Чотқол Миллий боғи
Телефон: 236 11 22, (+99893)391 99 88
Коттежлар миқдори: 6та умумий сиғими 34 ўринли.
.jpg)
Ушбу курортнинг хислати унинг жойлашувида - Угом-Чотқол миллий боғининг қўриқланадиган ҳудудида, Чотқол дарёси бўйида, маъсум табиат қўйнида.
Коттежлар оилавий ва корпоратив ҳордиқ учун қулай қилиб қурилган. Шунингдек алоҳида ҳордиқ олувчилар учун тўла бўлмаган жойлаштириш ҳам мумкин. Курорт ҳудудида ландшафт архитектурасининг турли объектлари: шаршаралар, булоқ, манзарали ҳовуз, дарё пляжи, альп тепачалари, кўриш майдончаси, петроглифлар жойлашган.
Яшаш нархи: (тўланаётган кун Ўз Р МБ курси бўйича)
Номер тури Жойлашуви Суткалик нархи
Кичик коттеж 4 ўринли $ 390
Катта коттеж 6 ўринли $ 585
13. «KROKUS PARK» дам олиш зонаси
Манзил: Юсуфхона поселкаси
Телефон: +998 90 355 96 07, +998 90 356 18 07, +998 71 236 39 50
Сайт: http://www.krokus.uz/
Коттежлар миқдори: Турли ўринли (4,7, 8, ва 9), топчанли
Тошкентдан 100 км масофада
.jpg)
Мажмуа ҳудудида катта ёзги бассейн, ресторан, ёзги бар, финн саунаси ва рус ҳаммоми, дискотека, караоке, стол тенниси бор. "Люкс" тоифали ёғоч коттежлар ажойиб ташқи манзара билан биргаликда танҳо дам олиш ҳиссини беради.
.jpg)
Болалар учун: болалар бассейни, болалар майдончаси.
Яшаш нархи (нонушта билан бирга):
Номер тури Суткалик нархи
4 ўринли коттеж якшанбадан пайшанбагача суткасига 600 000 сўм
Жума, шанба (суткасига) 700 000 сўм
8 ўринли коттеж (№1,6) якшанбадан пайшанбагача суткасига 1 100 000 сўм
Жума, шанба суткасига 1 250 000 сўм
7 ўринли коттежлар (№ 3,4) якшанбадан пайшанбагача суткасига 1 100 000 сўм
Жума, шанба суткасига 1 250 000 сўм
9 ўринли коттеж (№ 5) якшанбадан пайшанбагача суткасига 1 150 000 сўм
Жума, шанба суткасига 1 300 000 сўм
14. Янгиобод турбазаси
Мўлжал: "Янгиобод" турбазаси Тошкентдан 120 км масофада, Ангрен шаҳри ортида жойлашган. Манзарали Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида, Тьянь-Шан ёнбағрида ўрнашган.
Сайт: http://yangiabad.ucoz.ru/
Номерлари: 2, 3 ўринли
.jpg)
Тоғ кўлида чўмилиш, инструктор билан йўналиш бўйича сафар, мавсумий балиқ ови, 500мли чанғи трассаси, чанғи, инструктор ижараси, бугел осма йўли. Ажойиб ресторани бор, яшашни овқатли ва овқатсиз олиш мумкин.
.jpg)
Яшаш нархи:
Бегим кунлари
2 ўринли стандарт - 100 000 сўм (3 махал овқат)
3 ўринли стандарт - 100 000 сўм (3 маҳал овқат)
Дам олиш кунлари
2 ўринли стандарт - 110 000 сўм (3 махал овқат)
3 ўринли стандарт - 110 000 сўм (3 маҳал овқат)
15.Қизил Сув
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қизил Сув поселкасидан 4 км тепада
Номерлар: 4 ўринли коттежлар, 2 ўринли стандарт номерлар ва 4 ўринли люкс
Тошкентдан 75 км масофада
Ҳудудида: бильярд ва теннис столлари, очиқ бассейн, емакхона, футбол майдони, волейбол майдони, қўриқланувчи машина қўйиш жойи бор.
.jpg)
Болалар учун: болалар бассейни
.jpg)
Жойлашуви | Нархи (сўмда) |
Стандарт 2 ўринли | 152 000 |
Стандарт 3 ўринли | 310 000 |
Люкс 4 ўринли | 340 000 |
Коттеж 4 ўринли | 374 000 |
16. MontellaPark
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Дўстлик маҳалласи, Бельдерсойдан 5 км масофада
Мажмуада: 10 та уйча, 4таси икки хонали, 4таси 3 хонали, 2таси 5 хонали коттежлар.
.jpg)
Мажмуа ўзида европача қулайлик ва маҳаллий уйғунликни ажойиб тарзда уйғунлаштирган. Оилавий ҳордиқ учун. Ёпиқ ва очиқ бассейн, рус ҳаммоми ва финн саунаси бор.
Яшаш нархи:
Жойлашуви Суткалик нархи
2 ўринли коттеж 300 000 сўм
4 ўринли коттеж 600 000 сўм
8 ўринли коттеж 1 000 000 сўм
17. "Азия Чимган" меҳмонхонаси
Манзил: Чимган, Угом-Чотқол Миллий боғи
Номерлар миқдори: «стандарт», «полу-люкс», «люкс» и «VIP» тоифадаги 20та номер.
Тошкентдан 90 км масофада
.jpg)
Мажмуа ҳудудида очиқ ёзги бассейн, финн саунаси, ресторан, бар, бильярдхона бор
Мажмуа ёнида тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл жойлашган.
Болалар учун: ёзги болалар бассейни
Яшаш нархи (ўзгариши мумкин):
Номер тури Жойлашуви Суткалик нархи
Стандарт 2 кишига $ 95
Стандарт 3 кишига $ 105
Яримлюкс 2 кишига $ 100
Яримлюкс 3 кишига $ 105
Яримлюкс 4 кишига $ 110
Люкс 2 кишига $ 105
Люкс 4 кишига $ 135
18. "Небеса" меҳмонлар уйи
Манзил : Бўстонлиқ тумани, Чимган, Угам-Чотқол Миллий боғи
Тошкентдан 95 км масофада
Телефон: +99890 931 87 77, +998 94 642 85 77
Коттежлар миқдори: "люкс" тоифали турли ўринли (2+2, 4+2 ўр инли)
.jpg)
Дала ҳовли мажмуаси ҳудудида финн саунаси, ресторан, бар, ёзги бар жойлашган. Кечки ҳордиқ меҳмонлар талабига кўра (фильмлар намойиши, дискотека, караоке). Коттежлар Архангельск ўрмонларидан келтирилган қарағай дарахтидан қурилган. Квадроцикл ва отларни ижарага олиш мумкин. Мажмуа ёнида тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл жойлашган.
Болалар учун: номерда болалар каравот ва ресторанда болалар менюси
.jpg)
Яшаш нархи (Чорвоқ ёки осма йўлгача трансфер хизмати билан):
Номер тури | Жойлашуви | Суткалик нархи |
Стандарт коттедж | 2 ўринли | 250.000 сўм |
Яримлюкс коттедж | 2 ўринли | 350.000 сўм |
Люкс коттедж | 2 ўринли | 450.000 сўм |
19. "Олтин олма" пансионати
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Бўкачўл посёлкаси
Номерлар миқдори: 51та: 19та 2 ўринли люкс, 15та 2 ўринли яримлюкс, 17та 1 ўринли
Тошкентдан 80 км масофада

"Олтин олма" пансионатида ёзги бар, европа ва миллий таомларнинг бой танловига эга ресторан бор. Тунги клуб-дискотека ишлайди. Меҳмонхонадан чиқмай туриб, сиз сауна, бассейн, жакузи, тренажер зали, бильярдхона ва массаж хонасига эга спорт мажмуасига ўтишингиз мумкин. Шунингдек, 60 ва 70 кишига мўлжалланган 2та конференц зал ҳам бор.
.jpg)
Яшаш нархи (ўзгариши мумкин):
1 ўринли номер 120 000 сўм
2 ўринли яримлюкс 200 000 сўм
2 ўринли люкс 240 000 сўм
20. Хўжакент
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Угом-Чотқол миллий боғи
Номерлар: стандарт/ люкс
Тошкентдан 70 км масофада
.jpg)
"Хўжакент" дам олиш уйи Чимган тоғи этагида, Чорвоқ сув омборидан унча узоқ бўлмаган Угом-Чотқол қўриқхонаси худудида, денгиз сатҳидан 700 км баландликда жойлашган.
Унда очиқ бассейн, бильярд, стол тенниси, футбол ва волейбол майдонлари, чойхона, кинотеатр, дискотека бор. Шунингдек, ён-атрофга экскурсия уюштириш мумкин
Номер тури Номернинг суткалик нархи
1 ўринли стандарт 100 000 сўм
2 ўринли стандарт 180 000 сўм
2 ўринли люкс 240 000 сўм
Яшаш нархига 3 маҳал овқат, бассейндан фойдаланиш киради.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-06-2014
ИЗОҲЛАР 0