alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Фарзандингиз учун қайси теннис кортларини танлар эдингиз?


Азалдан фарзандларимизни спорт ёки актерлик маҳорати бўйича бирон-бир тўгаракка ёки секцияларга бериш анъанага айланиб қолган. Бугун сўз 10 аср мобойнида спорт туриларидан бири бўлиб келаётган теннис ҳақида боради. 



alt


Бизнинг Тошкент шаҳримизда жуда ҳам кўп теннис кортлари мавжуд. Аммо ҳамма мавжуд теннис кортларида ҳам, мураббий билан машғулотлар ўтказилмайди. Биз сизга ёш авлод теннисчиларини тайёрлайдиган теннис клублари, ҳамда спорт мажмуалари рўйхатини тайёрладик. 


alt


«ЁШЛИК» спорт-соғломлаштириш мажмуаси

 

Телефон:  +99871 2689810, +99871 2861659
Манзил: Оққўрғон кўчаси, 16.
Мўлжал: Собиқ Старт стадиони ёки NBU
Иш вақти: 08:00 дан 20:00 гача
Нархи:  60 000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: ҳафтада 3 маротаба, 1 соатдан

Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда

Гуруҳлар малака даражасига қараб ажратилган. Машғулотлар учун тўловни нақд ва нақдсиз тарзда амалга ошириш мумкин. 


alt

 

«Хадра» ТК
 

Телефон: +99871 2441449
Манзил: Зарқайнар кўчаси, 1
Мўлжал: Цирк
Иш вақти: 6-00 дан 23-00 гача
Нархи: 80 000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: хафтада 3 маротаба, 15-00 дан 16-00 гача (Сеш, Пай, Шан)

Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар умумий гуруҳда шуғулланадилар. Машғулот вақтида болалар гуруҳларга бўлиниб, 3 та корт майдончаларида шуғулланадилар. Биринчи синаш машғулотлари 8000 сўм ташкил этади.
 


alt

 

Олимпия заҳираси Республика теннис мактаби

 
Телефон: +99871 2637496, +99871 2601891
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч мавзеси
Мўлжал: Чимган дўкони
Иш вақти: 08:00 дан 20:00 гача
Нархи: 40 000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: хафтада 3 маротаба, 9-00 дан 10-00 гача (Дш, Чр, Ж.)

Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда

Машғулотлар умумий гуруҳда 5 ёшдан 14 ёшгача ўтказилади. 

 
alt

 

«Пахтакор» ТК
 

Телефон: + 99890 9200618, +99890 1856732
Манзил: Шайхонтохур тум, Ўзбекистон кўч, 98а
Мўлжал: Анхор
Иш вақти: 9-00 дан 18-00 гача
Нархи: 60000 дан 90 000 гача  (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: кун ора 1,5 -  2 соатдан
Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда

Машғулотлар бошланишидан аввал, болалар кичик суҳбатдан ўтиб, маҳорат даражасидан келиб чиқкан ҳолда гуруҳлар ташкил этилади. Машғулотлар ўзбек ва рус тиллари олиб борилади. 

alt

 

«Ўзбекистан» Давлат теннис клуби (ДТК)


Телефон: +99871 2343285
Манзил: Генерал Ходжаева кўч, 1
Мўлжал: телевизион минораси
Иш вақти: 06:00 дан 20:00 гача
Нархи: 50000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт:  хафтада 3 маротаба, 1 соатдан (Дш, Чр, Ж.)
Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда
 
Машғулотлар эрталаб ҳам, кечки вақт ҳам ўтказилади:  8-00 дан 9-00 гача, ҳамда 15-00 дан 16-00 гача. Ота-оналар ва болалар ихтиёрига кўра профессионал даражада машғулотлар ҳам ўтказилади. Ойлик абонемент 103 000 сўм. 


 alt

 

Intersport ТК


Телефон: +99871 2621450
Манзил:  Х. Абдуллаева кўч, 8а
Мўлжал:  Мудофаа вазирлиги рўпарасида
Иш вақти:   06:00 дан 20:00 гача
Нархи:  36 000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: хафтада 3 маротаба, 1 соатдан (Дш, Чр, Ж.)
Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда
Машғулотлар ёшга қараб ўтказилади: 6 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар учун. Машғулотлар эрталаб ҳам, кечки вақт ҳам ўтказилади:  9-00 дан 10-00 гача, ҳамда  17-00 дан 18-00 гача


alt

 

«Uchkun» Спорт мажмуаси


Телефон: +99871 2240841
Манзил: Юнусобод-2
Мўлжал: «Асака-банк»
Иш вақти: 06:00 дан 21:00 гача
Нархи:  56 000 сўм (бир ойга)
Машғулотлар ўтказиладиган вақт: ҳафтада 3 маротаба, 1 соатдан
Индивидуал машғулотлар: мавжуд, тўлов ва машғулотлар вақти мураббий билан келишилган ҳолда

Душанба, Чоршанба ва Жума кунлари машғулотлар эрталабки ва кечки гуруҳларда ўтказилади: 8-00 дан 9-00 гача ва 16-00 дан 17-00 гача Жкт кунларда эса 16-00 дан 17-00 гача. Гуруҳлар 5 ёшдан 9 ёшгача ва 10 ёшдан 15 ёшдаги болаларга қараб ажратилади.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг