Нурмагомедов Тошкентдаги ММА турнирида ғолиб бўлди!
Стадиондагилар шод! Шанба куни бўлиб ўтган ёрқин спорт ҳодисасини кўриш ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 13 000 ортиқ мухлис ташриф буюрган. Улар орасида спортчилар, артистлар, мусиқачилар, тадбиркорлар ва спорт ишқибозларини кўриш мумкин бўлди.
Ўзбекистондан жангчларда 7та жангчи иштирок этди: Мурод Хонтураев, Нурсултон Рўзибоев, Амин Эргашев, Музаффар Ражабов ва бошқалар. Мусобақалардан аввал спортчилар тиббий кўрикдан ўтиб, ўқув машғулотларига ўтишди.
Мухлислар ўз жойларини эгаллагунликларига қадар DILIVE band гуруҳи ва Юлдуз Усманова саҳнада барчага яхши кайфият улашди.
Илк фахрий меҳмон Рой Джонс барчага совға сифатида ўзининг машҳур треки бўлмиш Can`t Be Touched ўқиб берди. Ҳаммага юқори кайфият улашган ҳолда, барча жангчиларга омад тилади.
Мусобақаларнинг расмий қисми Бош Вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов, Аралаш жанг санъати ассоциацияси президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахманов, ҳамда таклиф этилган махсус меҳмон UFCнинг мутлоқ жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедовларнинг табрик сўзларидан бошланди.
Шундан сўнг, ўзбек ўғлонларининг машғулотлари акс этган тақдимот видеоролиги ҳавола этилди. Сабина Мустаева ва “Ямайцы” гуруҳи эса ММА Ўзбекистон мадҳиясини куйлашди.
Жанглар ўтказиш формати 5 дақиқагача 3та раунддан иборат бўлди. Бош жанг бундан мустасно бўлди. GFC20 чемпионлик камерини ҳимоя қилиш учун эса 5 дақиқадан 5та раундан иборат бўлди.
Ҳакамлар ҳайъати сифатида Виктория Корнеева раҳбарлигида ҳалқаро ҳакамлар ҳайъати иштирок этди. Виктория Корнеева Россияда машҳур реферилардан бўлиб, у сиз M-1 Global, Самбо-70, Беркут, FIGHT NIGHTS промоутерлик компанияларнинг турнирлари ўтмаган.
Кечанинг рақс қисмини Сергей Злотников бошчилигидаги Double Touch гуруҳи таъминлаб берди.
Театр ва кино артисти, Россия ММАси уюшмаси бошловчиси Артем Анчуков ва диктор, ҳамда бошловчи Саидалимхон Турдибоевлар рингнинг анонсерлари ва уни олиб борувчилари бўлишди.
Илк жангда 57,2 кг енгил вазн тоифасида аввал эълон қилинмаган жангчилар 20 ёшлик қўл жанги устаси тожикистонлик Имоммахди Қаюмов ва россиялик 22 ёшлик Рустам Дебишев (“Ахмат” жанг клуби вакили) жанг қилишди. Жанг 1 дақиқа 14 сония давом этди, ҳамда Рустам Дебишевнинг ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи жанг 70,3 кг енгли вазн тоифасида озарбайжонлик "Йўлбарс" лақабли Жафар Исмиев ва қўл жанги бўйича икки карра чемпион, жанг самбоси бўйича Осиё чемпиони "Оисё Бўриси" лақабли Ахлиддин Мирзадавлатовлар ўртасида ўтди. Йўлбарс ҳам Бўри ҳам кучли бўлишига қарамай, жанг Бўрининг фойдасига бўлди. 3 дақиқа 37 сония давом этган жанг бўғиш усули билан рақибни енгиш билан якунланди. Айтиш жоизки, ўзбек жангчиси Шохрухнинг "Ўзбегим" қўшиғи остида рингга кўтарилди. Бу эса мухлислар тарафидан жуда илиқ кутиб олинди.
Учинчи жанг 70,3 кг вазн тоифасида франциялик "Давуд" лақабли Дэвид Сом ва қўл жанги бўйича икки карра Осиё ва жаҳон чемпиони "Бухоролик" лақабли Жаҳонгир Жумаевлар ўртасида кечди. Жанг 2 дақиқа 45 сония давом этди ва Жумаевнинг фойдасига якунланди.
61,2 кг вазн тоифасидаги тўртинчи жанг бразилиялик “Герейро” лақабли Луиз Фильо ва тхэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони Авлиёхон Хамидовлар ўртасида бўлди. Ҳакамлар қарори билан Авлиёхон ғолиб топилди.
Бошқа жанглар натижалари:
70,3 кг вазн тоифасида россиялик Маккашарип Зайнуков бразилиялик Клодоальдо Лимани мағлуб этди. Жанг 3 раунд давом этди ва 3 дақиқанинг 35 сониясида техник нокаут билан якунланди.
93кг вазн тоифасида ўзбекистонлик жангчи Жамшид Рахмоналиевдан, Клайд Брунсвик ғалабани тортиб олди. Суринамалик жангчи рақибини 20 дақиқанинг 20 сониясида нокаутга учратди.
Россиялик Марат Магомедов ҳакамларнинг бир овоздан овоз беришлари билан ғалабага эришди. Унинг рақиби италиялик Итало Гомесом бўлди. Улар 65,8кг вазн тоифасидаги жангчилар.
Кечанинг энг қайноқ жангн ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев ва украиналик Артем Шокало ўртасида бўлди. Улар 83,9кг вазн тоифасидаги жангчилар бўлиб, техник нокаут билан бизнинг ҳамюртимиз фойдаси билан якунланди. Артем жағи синганлиги сабабли шифохонага юборилди.
77,1 кг вазн тоифасида Сайгид Изагахмаев, италиялик Кристиан Бринзандан кучли келди.
93+ вазн тоифасидаги жанг Сергей Алексеевич ва ўзбекистонлик Амин Эргашев ўртасида бўлди. Украиналик жангчи 1 раунднинг 11 дақиқасида рақибини нокаутга учратди ва бу жанг турнинг энг қисқа жанги бўлди.
Яна бир россиялик жангчи "Ахмат" клуби вакили "Доғистон шери" лақабли Шамиль Завуров, Ивица Трушчек билан жанг қилди. "Терров" лақабли хорватиялик жангчидан Шамиль устун келди ва уни техник нокаутга учратди.
Турнир бош жангидан аввал яна бир жанг бу 93+ вазн тоифасида ўтди. Унда Ўзбекистонлик Музаффар Ражабов Аладин Бэн Халимни мағлуб этди.
Ва албатта энг кутилган жанг бу чемпионлик камари учун кураш, яъни аргентиналик Брайн Гонсалес ва Хабибнинг укаси, амалдаги GFC камари соҳиби Умар Нурмагомедов ўртасида ўтди. Аввал боши Умарнинг рақиби Никита Чистяков бўлиши керак эли, аммо у турнирдан ўз номзодлигини олиб ташлади.
Кутилган жанг бошланишидан аввал анонсерлар 6 декабрда Самарада бўлиб ўтадиган GFC 21 турнири ҳақида маълум қилдилар. Шунингдек, октагонда Тагир Уланбеков ва (Россия) ва Денилсон Матос (Бразилия) ўртасида face to face маросими бўлиб ўтди. GFC президенти Александр Гурьянов ва фахрий президент Абдулманап Нурмагомедовлар барча мухлисларни барча жангчиларни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар. Улар Отабек Умаровга чемпионлик камарини ҳадя этдилар. Отабек Умаров ҳам ўз ўринида барчага миннатдорчилик билдирди ва жангчиларга омад тилаб қолди.
Сопртчилар спарринг бошлашларидан аввал улар учун миллий мадҳиялари жаранг сочди. Жангнинг рефериси Марк Годарт бўлди. Жанг эса 1 раунднинг 5 дақиқасида бўғиш усули билан Нурмагомедов фойдасига хал бўлди. Шу тарзда енгилмас Умар Нурмагомедов ҳисобида 12та ютулган жанглар бор.
Мухлислар бутун турнир давомида спортчилар номини айтиб, уларни қўллаб-қувватладилар.
Турнир ғолибга камерни топшириш маросим билан якунланди. Чемпионлик камери Отабек Умаров, Александр Гурьянов, фахрий меҳмонлар Джефф Монсон, Фрэнк Мир, Хабиб Нурмагомедовлар томонидан ўз соҳибига тақдим этилди. Барча ташриф буюрган меҳмонлар ўзбек халқига бундай меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирдилар. Хабиб эса ўз ўрнида кейинги йил апрель ойида бўлиб ўтадиган жангидан сўнг албатта Тошкентга яна ташриф буюришини айтиб ўтди.
ММА турнири Ўзбекистонда илк бор ўтказилди ва бу Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциациясининг Gorilla Fighting Championship промоутерлик компанияси билан ҳамкорлиги асосида юз берди.
Жангдан бир кун аввал «Ўзбекистан» форумлар саройида матбуот анжумани ва оммавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
ИЗОҲЛАР 0