ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Ўзбекистоннинг илк ММА чемпионати

191
0


«Ўзбекистон» спорт мажмуасида
бўлиб ўтган чемпионатда Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар сўзга чиқдилар.

altalt

Шунингдек, ММА чемпионатида  Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Аралаш жанг саньатлари ассоциацияси вице президенти Мурод Хонтўраев, ташкилий қўмита аъзоси Ҳасан Эргашев, Ёшлар терма жамоаси мураббийи Рондон Де Лима иштирок этдилар. Чемпионатда таниқли ўзбек спортчиларидан Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Шоҳжаҳон Эргашевлар меҳмон бўлдилар.

Тўрт кун давом этган ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кунида ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

alt

52,2 кг вазн тоифасида навоийлик Хумоюншох Зокиров ва самарқандлик Одил Сайфиддиновлар финал баҳсида ғолиблик учун курашдилар. Мазкур беллашувда навоийлик жангчи устунлик қилиб, ғолибликни қўлга киритди.

alt

56,7 кг вазн тоифасидаги беллашувда бухоролик Алимирзо Кенжаевнинг қўли баланд келиб, тошкентлик рақиби Беҳруз Исроиловни мағлубиятга учратди.

alt

61,2 кг вазнда куч синашган жангчилар ўртасида ғолиблик унвони хоразмлик Сухроббек Отажоновга насиб этди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасига тошкентлик Иззатбек Одилжонов кўтарилди.

alt

Чемпионатнинг бошқа ғолиб ва совриндорлари:

  • Усмонов Феруз vs. Олимжонов Фаррух – 65,8 кг
  • Акбаров Беҳруз vs. Рустамов Шукурилло – 70,3 кг
  • Усмонов Дониёр vs. Ғуломхасанов Азизжон – 77,1 кг
  • Болтаев Ислом vs. Хазратов Сардор – 83,9 кг
  • Рахимов Хусан vs. Джабборов Дилшод – 93 кг
  • Мухамматов Файзулло vs. Пўлатов Шаҳзод – 120,2 кг
  • Халмуратов Ихтиёр vs. Асенбаев Азатбек – 120,2 + кг

altaltaltalt

Чемпионатдан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг