ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Тошкентда GFC 20 юбилей турнири бўлиб ўтади

256
0

Аралаш жанг санъати бўйича илк расмий турнир 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг энг ҳашаматли аренаси – Humo Arena муз саройида бўлиб ўтади. Бу кеча октагонда Россия, Франция, Италия, Украина, Белорусия, Тунис, Бразилия, Суринам ва Озарбайжон каби давлатлардан жангчилар беллашадилар.

Кечанинг асосий жангидан ташқари спорт мухлислари бу оқшом қуйидаги жангларга гувоҳ бўладилар:

Аҳлиддин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) - Jafar Ismiev (Озарбайжон) - 70,3 кг.;
Жахонгир Жумаев (Ўзбекистон) - David Som (Франция) - 70,3 кг.;
Авлиёхон Хамидов (Ўзбекистон) - Luiz Filho (Бразилия) - 61,2 кг.;
Макашарип Зайнуков (Россия) - Clodoaldo Lima (Бразилия) - 70,3 кг.;
Марат Магамедов (Россия) - Italo Gomes (Бразилия) - 65,8 кг.;
Жамшид Рахмоналиев (Ўзбекистон) - Clyde Brunswijk (Суринам) - 93 кг.;
Нурсултан Рузибоев (Ўзбекистон) - Артем Шокало (Украина) - 83,9 кг.;
Сайгид Изагахмаев (Россия) - Christian Brinzan (Италия) - 77,1 кг.;
Музаффар Ражабов (Ўзбекистон) - Alaeddine Ben Halima (Тунис) - +93кг.;
Амин Эргашев (Ўзбекистон) - Сергей Алексеевичь (Беларусь) - +93кг.;
Шамиль Завуров (Россия) - Ивица Трушчек (Хорватия) - 70,3 кг.

alt


Кечанинг махсус меҳмони енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўлади.

Шунингдек, Аралаш жанг санъати Ассоциацияси ўз фаолиятини бошлади. Ассоциациянинг асосий вазифаси спортчиларнинг бор кучи ва қувватини ўз устида ишлаш ва ғалаба учун курашгат йўналтиришдан иборат.

alt

21 ноябрь куни Tashkent City Congress Hall’да матбуот анжумани бўлиб ўтади. GFC  турнирида қатнашаётган спортчиларнинг тантанали вазн ўлчаш маросими эса 22 ноябрь Hilton меҳмонхонасида бўлиб ўтади.  

Ўтказилиш санаси: 2019 йил 23 ноябрь
Ўтказилиш вақти: 18:00
Чипталар нархи: 30 000 дан 300 000 сўмгача
Маълумот учун телефонлар: + 99871 2072072, + 99871 2071071

Чипталарни бу ердан ҳарид қилишингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-11-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг