alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Фарзандингизни футболга қаерга берсангиз бўлади?

Кўпчилик болалар учун футбол муваффақият йўлида, иқтидорини кўрсатишда бир бўсаға ҳисобланади. Спорт тўгараклари кичик футбол ишқибозлари учун ажойиб танлов бўлиши мумкин. Биз Сизларга қаерга йўл олиш ҳақида маълумот берамиз.


1. РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ МАКТАБИ
 

alt


Ёш: Мактабга 7 ёшадн 15 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
График: Умумий ўрта таълим мактабидаги ўқув сменасига қараб, бола учун қулай график танлаш имконияти мавжуд. Машғулотлар ҳафтасига 3 марта 1,5 соатдан бўлиб ўтади. Эндигина шуғулланишни бошлаган ва футбол билан олдин ҳам шуғулланган болалар учун гуруҳлар бор.
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/5,  Қорақамиш кўчаси, 11
Нархи: 1 ойлик машғулот нархи 50.000 сўм.
Телефон: +99871 2290724, 2290183


2.  «БУНЁДКОР» ФУТБОЛ КЛУБИ

 

 

alt


Ёш: Давлат футбол клуби 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади. Катта гуруҳларга асос кўникмаларга эга бўлган боалар қабул қилинади. Танлов шу йилнинг 15 январидан бошланган. 
График: Машғулотлар боланинг ўқиш вақтига боғлиқ. Ўқиш ҳафтасига 4 марта.  
Манзил: Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, 47
Нархи: Машғулотлар бепул
Телефон: +99871 2304001


3.  SPORT LINE

 

 

 

 

alt


Ёш: Мазкур спорт клубига 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қабул вилинади.  
График:Машғулотлар сешанба, пайшанба вашанба кунлари, ҳафтасига 3 марта бўлиб ўтади.
Нархи: 1 ойлик машғулот нархи 80 000 сўм.
Манзил: Тошкент, Миробод тумани, Толимаржон кўчаси, 1
Телефон: +99871 2834418


4.  «ПАХТАКОР» ФУТБОЛ КЛУБИ

 

 

 

 

alt


Ёш: Мазкур футбол клубига 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
График: Боланинг ўқиш жадвали ва тайёргарлигига қараб мураббий индивидуал тарзда машғулот графиги ишлаб чиқади.
Нархи: Машғулотлар бепул.
Манзил: Тошкент, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 98-А
Телефон: +99871 2412342

Агар Сиз фарзандингизни шунчаки футболчи эмас, балки футбол юлдузи қилмоқчи бўлсангиз, унда жаҳонга машҳур футбол мактаблари ҳам мавжуд.

Европанинг энг яхши футбол мактаблари:

«БАРСЕЛОНА» ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

 

 

 

 

alt


Бугунги кунда "Барселона" жаҳоннинг энг яхши футбол жамоасидан бири бўлиб, унга қўшилишни нафақат катталар, балки болалар ҳам орзу қиладилар. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. “Барселона”нинг энг катта ютуғи   - Аргентинадан чиққан ва ҳикояси оламга машҳур Лионель Месси. Ундан ташқари Хави, Иньеста, Пуйольлар ҳам бор. Мазкур футбол мактабига танлов жуда ҳам жиддий. Ҳар йили бир ўринга юзлаб бола даъвогарлик қилади. Агар фарзандингиз мазкур академияда таҳсил олишини истасангиз, аввалига ўз шаҳрингиздаги футбол мактабларидан бирида асос кўникмаларга эга бўлишини таъминлашингиз даркор. Ундан сўнг фарзандингизни машғулотларидан видеолавҳани академия электрон почтасига жўнатишингиз керак бўлади.
E-mail: fcbescola@fcbarcelona.cat
Телефон:  +34 496 75 92.


"АЯКС" ФУТБОЛ МАКТАБИ

 

 

 

 

alt


Европадаги энг таниқли академиялардан бири десак муболаға бўлмайди. «Аякс» ҳар йили дунёнинг энг нафузли футбол клубларига ажойиб футболистлар етиштириб беради. Мазкур академия етиштирган футболистларнинг исмлари кўпчиликка жуда таниш:  Деннис Бергкамп, Марко ван Бастен, Йохан Кройф, Эдгар Давидс, Кларенс Зеедорф, Эдвин ван дер Сар. Мазкур академия хали жуда кўп футбол юлдузлари етиштиришига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ҳозирги кунда мазкур академия Москва шаҳрида ўз филиалини очган ва ёшга қараб 3та категория болаларни қабул қилади. Ҳар бир категория биринчи ва иккинчи таркибдаги 2та жамоани ўз ичига олади. Ҳар бир бола биринчи таркибга кириш имкониятига эга, бунинг сири эса хоҳиш ва тинмай ўз устида ишлаши.  Ушбу футбол мактабига ёзилиш учун электрон почтага ариза ёзиш ёки телефон орқали боғланиш мумкин
Телефон: +7 (926) 529-06-80
E-mail: school@citysport.pro


«БАВАРИЯ» ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

 

 

 

 

alt


Германияда «Бавария» футбол академияси энг яхши болалар спорт мактаби титулига эга. Мазкур академия ҳар йили асосий футбол жамоасини ёш иқтидорлар билан таъминлаб боради. Мазкур футбол жамосаининг энг таниқли футбол юлдузлари айнан шу академияда таҳсил олганликлари ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Румменигге ва Беккенбауэр, Майер ва и Швайнштайгер, Кроос ва Мюллерларни ким танимайди дейсиз. Улар айнан мазкур академия битирувчилари. Айтиб ўтиш жоиз, бу футбол академиясида тарбияланувчиларнинг мактабдаги баҳоларига катта аҳамият берилади, ҳатто кундаликдаги қониқарсиз баҳолар туфайли машғулотларга киритилмаслиги ҳам мумкин. Мазкур академияга кириш учун клуб расмий сайтига ариза жўнатиш керак.


«ВЕСТ-ХЭМ» ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

 

 

 

 

alt


«Вест Хэм» академияси – Англиядаги энг машҳур спорт мактаби. Лекин одатда унинг тарбияланувчилари умуман бошқа футбол клубларида муваффақият қозонадилар. Ҳозирги кунда исмлари қулоққа чалинадиган машҳур футболистлардан Фрэнк Лэмпард, Глен Жонсон, Джо Коулларни айтиб ўтиш мумкин. Агар тарихга назар ташласак ақлга Пол Инс, Джефф Херст ва Бобби Мур каби футболистлар келади. Мазкур футбол академиясида ўқиш учун электрон почта ёки телефон орфали маъмурият билан боғланиш мумкин.
Email: accessibility@westhamunited.co.uk
Телефон: +44 (0) 845 174 0174

 

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг