Спорт
30 март 06:25
Миша Ге Жаҳон чемпионатида олтинчи
Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган музда нафис учиш бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Миша Ге умумий ҳисобда олтинчи поғонани забт этди.
Шоҳсупанинг энг юқори поғонасини испаниялик Хавьер Фернандес эгаллади. Япония вакили Юдзуру Ханю кумуш медал, қозоғистонлик Денис Тен эса бронза медалини қўлга киритди.
1. Хавьер Фернандес (Испания) – 273,90
2. Юдзуру Ханю (Япония) – 271,08
3. Денис Тен (Қозоғистон) – 267,72
4. Жейсон Браун (АҚШ) – 248,29
5. Нам Нгуйен (Канада) – 242,59
6. Миша Ге (Ўзбекистон) – 234,89
7. Максим Ковтун (Россия) – 230,70
8. Адам Риппон (АҚШ) – 229,71
Мишага келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-03-2015
ИЗОҲЛАР 0