Спорт
Ўқ отарларимиз Гран-При турнирида энг юқори кўрсаткичларга эришдилар
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Вадим Скороваров ва Маргарита Орлова Қувайтда ўтказилаётган Гран-При турнирида энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, олтин медаль соҳиби бўлдилар.
Вадим Скороваров 10 метр масофада пневматик милтиқдан отиш бўйича ўтказилган мусобақада 619,6 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Маргарита Орлова ҳам
10 метр масофадан пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида муваффақиятли иштирок этди ва
411.5 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Манба: olympic.uz/uz
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
29-01-2015
ИЗОҲЛАР 0