
Ўзбекистонлик таэквандочилар 24та медаль соҳиби
4-7 июль кунлари Жанубий Кореяда таэквандо спорт тури бўйича бўлиб ўтган «Chuncheon Korea open –2017» турнирида ўзбекистонлик спортчиларимиз ҳам қатнашиб аъло натижани қайд этишди.
Мазкур турнирда катталар ўртасидаги баҳсларда Диёр Собиров, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаевалар аъло натижаларни кўрсатишди. Никита Рафалович ва Темур Собиров эса фаҳрли 3-ўринни эгаллашди.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда эса Бобурхон Каримов олтин медаль соҳибига айланди.
Энг ёш спортчилар ўртасида эса биринчи ўринни ҳамюртимиз Абдумалик Абдумажидов, иккинчи ўринни – Нурлан Бахажаев, Диёра Иномалиева, Камолбек Ғуломжонов, учинчи ўрин – Зафар Сатторов, Иззатбек Ғуломжоновларга насиб этди.
Умумий ҳисобда таэквандочиларимиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 11 та бронза медали соҳибига айланишди.

ИЗОҲЛАР 0