alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Параосиё ўйинларидан янгиликлар

Хабарингиз бор, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчилар 70та медални терма жамоа ҳисобига киритиб қўйидилар. Умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз бешинчи поғонани эгаллаб туришибди.  Улардан 32таси олтин,  20таси кумуш ва 18таси бронза медалларидир. Спортчиларимиздан аниқса сузувчилар жуда муваффақиятли иштирок этмоқдалар. Куни кеча сузувчиларимиз терма жамоага яна 11та медаль қозондилар. Таъкидлаш жоиз, 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳсларда барча медаллар ўзбекистонликларга кетди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда 6 нафар ўзбекистонлик сузувчи шоҳсупага кўтарилди. 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида ҳам ўзбекистонлик спортчилар яққол устунлик қилишди ва яна бешта медаль қўлга киритишди.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от kunutun.uz (@kunutun.uz)

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-10-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг