ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Равшан Эрматов: “Олдинда бизни буюк жаҳон чемпионати кутмоқда”

ФИФА.нинг расмий сайти ушбу йилнинг 12 июнидан 13 июлига қадар Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 2014 ўйинларида ҳакамлик қиладиган футбол арбитрлари ҳар бирининг таништирув интервьюларини жойлаштирган.  Ушбу Жаҳон Чемпионатида бизнинг ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ҳам Чемпионатда ҳакамлик қилиш вазифаси ишонч билан топширилган.
Эътиборингизга Равшан Эрматовнинг ўзи ва фаолияти ҳақидаги қисқа интервьюсини ҳавола этамиз.
 
 
- Менинг исмим Равшан Эрматов. Ёшим 37 да. Мен Ўзбекистонлик футбол реферисиман – деб ўзи ҳақида сўзлайди.
 
-Мен профессионал футболчи сифатида фаолиятимни бошлаганман. Юртимнинг ўсмирлар жамоасида ўйнаганман. 17-18 ёшларимда оғир шикастланганман. Ўша вақтда шифокор футбол ўйнашни тўхтатишимни айтган. Қийин операцияни бошдан кечирганман. Менинг отам футбол судьяси бўлган. Улар менга арбитр бўлишни маслаҳат бўлганлар. Илк бор ўсмирлар жамоаси ўйинларига ҳакамлик қилганман. Тўғрисини айтганда, футболчи бўлганлигим сабабли унчалик ҳакамларни ҳуш кўрмас эдим. Аммо ушбу учрашувдан сўнг, менга бу иш ёқиб қолган.

-ЖЧ-2014 лойиҳаси бўйича ишларни икки йил аввал бошлаганмиз. Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўришда бизга дунёнинг энг яхши инструкторлари кўмаклашдилар.
 
-Жаҳон чемпионати бу- нафақат футболчилар, мураббийлар, балки ҳакамларнинг ҳам энг катта орзусидир. Биз мундиал ҳақидаги орзуйимизни қалбимизда олиб юрар эдик. Жаҳон чемпионатидаги иштироккимиз, бизнинг юртимизни, футболчиларни, ҳакамларни энг яхши тарафдан кўрсатиб берди. Бизнинг энг асосий мақсадимиз ҳам шундан иборат эди.
 
-Ўйлайманки бизни олдинда буюк Жаҳон чемпионати кутмоқда. У ҳакамлар, жамоалар ва албатта футбол мухлислари учун айнан шундай бўлади.

-Ҳар бир футболчи, мураббий ва жамоа Жаҳон чемпионатидаги иштирокини узайтиришга ҳаракат қилиб, кўпроқ учрашувларни ўтказишни истайди. Рефериларнинг истаги ҳам шу. Улар нафақат бу ерда рефери сифатида ва кўпроқ ўйинларда ҳакамлик қилишни истайдилар, балки ҳар бир матчга юқори даражада ҳакамлик қилишга ҳам интиладилар. Ташриф буюрганлар мусобақалардан жуда ҳам мамнун бўлишлари керак.
 
Равшан Эрматов билан тўлиқ интервьюни ФИФА.нинг расмий сайтида ўқишингиз мумкин бўлади.
 
 
 Манба: http://uz24.uz/ 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг