alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Ришод Собиров Гран-При турнири ғолиби

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо кураши бўйича ўтказилаётган Гран-При туркумига кирувчи халқаро турнирда 16 октябр куни эркаклар ўртасида 60 ҳамда 66 кг. вазн тоифаларида, хотин-қизлар ўртасида эса 48, 52 ва 57 кг. вазнда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 
 
2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколари ўйналадиган мазкур нуфузли мусобақанинг биринчи кунидаёқ мамлакатимиз спортчилари биттадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлдилар. 
Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ришод Собиров келтирди. Пекин ва Лондон шаҳарларида ўтказилган Олимпиада ўйинларининг совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров 1/16 финал босқичида Синан Сандал (Туркия)ни, нимчорак финалда Италия вакили Элио Вердени, чорак финалда Дмитрий Шершан (Беларус)ни, ярим финал беллашувида россиялик Денис Лаврентиевни мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал баҳсида Алтансух Довдон (Мўғилистон)ни мағлуб этди ва Гран-При турнирининг олтин медалига сазовор бўлди. 
Гран-При турнирининг кумуш медалини умидли спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) қўлга киритди. Диёрбек дастлабки беллашувда Лацло Буржан (Венгрия)ни, чорак финалда мўғилистонлик Херлен Ганболдни, ярим финалда эса қозоғистонлик Гумар Киргизбаевни мағлуб этиб, финалда мўғилистонлик Амартувшин Дашдавага имкониятни бой берди. 
Афсуски, хотин-қизлар мусобақасида иштирок этган юртдошларимиз совринли ўринларни эгаллашмади. 
17 октябр куни ўтказиладиган мусобақаларда эркаклар ўртасида 73 ва 81 кг. вазн тоифаларида, хотин-қизлар ўртасида эса 63 ҳамда 70 кг. вазнда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
 
Манба: olympic.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг