alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Спортчиларимизни Олимпиадага кузатиш маросими бўлиб ўтди

Маълумки, жорий йил 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинлари ўтказилади. Ушбу мусобақаларда юртимиз спортчилари Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар. 20 июль куни Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Кузатиш маросими спортчиларнинг Ўзбекистон Олимпия қўмитаси биносида йиғилишидан бошланди. Кейин Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрилди ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашув ташкил этилди. Муфтий ҳазратлари олипиадачиларимизга оқ фотиҳа бердилар.

Зиёрат учун кейинги манзиллар Мустақиллик майдонидаги «Бахтиёр она» сиймоси, соҳибқирон Амир Темур ва сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкаллари бўлди ва спортчиларимиз улар пойига гулчамбарлар қўйишди.

Спортчиларимизга ёзги Олимпияда ўйинларида омад тилаб, улкан зафарларни қўлга киритишларига тилакдошмиз. 

 

Манба: sports.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг