Тошкентга Жан Клод Ван Дамм ташриф буюради
Olamsport.com ресурси хабарига кўра Тошкентда Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида илк бор профессионал Микс Силат бўйича халкаро турнир ўтказилади. Аҳамиятли тарафларидан бири, бу турнирга Голливуд мега юлдузи Жан Клод Ван Дамм ташриф буюради. Турнирнинг юлдузли меҳмонлари қаторида аралаш қоидалар бўйича афсонавий спортчилар Федор Емельяненко, Жефф Монсон ва жаҳон рейтингида 4 поғонани эгаллаб турган машҳур DJ Армин ван Бюренни қайд этиш мумкин. Мазкур International Sport Shou кечаси 9 сентябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши ҳақида айтиб ўтилган. Таҳририятимиз хабар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаштириш мақсадида ташкилотчилар билан боғланди, уларнинг сўзларига қараганда, спортчилар билан келишувлари бор, лекин тадбир ўтказилиш жойи ҳали аниқ эмас. Ўзгаришлар ҳақида сизларни албатта хабардор қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
ИЗОҲЛАР 0