ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Жаҳоннинг энг кучли гимнастикачилари Тошкентда

245
0

19-21 апрель кунлари бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон, Австралия, Эстония, Россия, Италия, Япония, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон каби дунёнинг 23 мамлакатидан 73та гимнастикачилар ўзаро куч синашадилар. Улардан 39таси шахсий баҳсларда қатнашса, қолганлари гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш қиладилар.

alt

Бу мусобақаларда юртимиз шарафини шахсий баҳсларда Сабина Ташкенбаева ва Екатерина Фетисовалар ҳимоя қилса, гуруҳ баҳсларида россиялик мураббий Екатерина Пирожкова қўл остида тарбияланаётган Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевалар жамоаси қатнашади.

alt

Дастур:

19 апрель

13:30-19:30 – шахсий ва гуруҳ баҳсларидаги мусобақалар
19:30 – Тантанали очилиш маросими

20 апрель

13:30-19:30 – шахсий ва гуруҳ баҳсларидаги мусобақалар
19:30 – Кўпкураш баҳслари ғолибларини тақдирлаш маросими

21 апрель

12:00-15:40 – Финал баҳслари
15:40-16:10 – Ғолибларни тақдирлаш маросими
16:10-16:40 – Тантанали ёпилиш маросими

Кириш эркин.
Маълумот учун телефонлар:
+998 90 373 65 83, +998 71 235 89 30

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг