alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Тошкентдаги тўй либослари салонлари шарҳи

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти давомида кўпгина муҳим воқеалар бўлиб ўтади. Улардан бири бу икки қалбнинг бирлашуви, яъни тўй куни. Ушбу кунни тўй сабабчилари бўладими ёки уларнинг ота-оналарими ҳамма бу оқшомни аъло даражада ўтишини истайди. Албатта кечанинг маликаси бўлмиш келин бола ҳам бу кунда ягона ва бетакрор кўринишда бўлишни исташи табиий. Бу ишни амалга оширишда эса келинчакларимизга "Тўй либослари салонлари" ёрдам берадилар. Биз бугунги мулоҳазамизда тўй мавсуми аллақачон бошланиб кетганлиги ва давом этаётганлиги боис пойтахтимиздаги энг машҳур ва йиллар давомида ўз номига эга "Тўй либослари салонлари" шарҳини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. 



"Nuptial" тўй либослари салони 

Гўзал ва дилбар келинлар учун кенг ассортиментдаги латиф ва нозик, ҳашамдор ва классик услубда тикилган, кўзни қамаштирувчи либослар! Келинлар учун энг машҳур брендлар тўпламлари - фақат "Nuptial" салонида!  

alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Олмазор м-в, Фурқат кўчаси, 14 уй 
Мўлжал: “Истиқлол” санъат саройи
Телефон: (+998 71) 245-02-80, 245-12-21
Иш вақти: 09:00 дан 19:00 гача
Веб-сайт: nuptial.uz


 

"Miss Kamilla" тўй либослари салони 


"Miss Kamilla" тўй либослари салони 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, 19 йил давомида ушбу салон Тошкентда ва бутун Ўзбекистондаги энг машҳур ва таниқли салонлардан бирига айланган. Салондаги бетакрор муҳит, қулай нарҳлардаги энг яхши тўй либослалари ҳар бир замонавий қизлар учун маъқул келиши шубҳасиз.

alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 1 уй, 2 кв
Мўлжал: 1-шаҳар клиник шифохонаси 
 242-53-89, 242-81-37
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (дам олиш кунларисиз)
Веб сайт: instagram.com/misskamilla

 

"Миледи" тўй либослари салони 

«Миледи» тўй либослари салани 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, қисқа даврга қарамай мижозлар эътиборига тушишни уддалади. «Миледи» тўй либослари салани ҳар бир қизнинг орзусини рўёбга чиқаришга интилган ҳолда, эксклюзив қўл иши бўлган катта танловдаги тўй либослари коллекциясини тақдим этади. Ушбу салондаги либослар ҳар бир қизнинг ҳаётидаги энг муҳим кечада бетакрор бўлишига ёрдам беради.
 
alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 9 уй, 
Мўлжал: Хамза метро бекати, "Мирам" супермаркет
Телефон: 277-06-63
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (дам олиш кунларисиз)
Веб сайт: www.milady.uz


"La Sposa" тўй либослари салони 

Энг гўзал ва замонавий келинчак бўлиш учун бетакрор тўй либоси учун Европага бориш эндиликда шарт эмас. La Sposa тўй либослари салони Тошкентлик келинчаклар учун Европанинг энг етакчи дизайнерларидан тўй либослари коллекциясини тақдим этади. 
 
alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 21 уй кароташ
Шунингдек, 2-салон Шайҳонтоҳур тамани, Қоратош кўчаси, "Самарқанд Дарвоза" СМ 3-қаватида жойлашган
Мўлжал: Perfectum Mobile офиси, hi-tech Bank рўпарасида
Телефон: (+998 71) 256 82 22,  200-05-15 (Самарқанд Дарвоза), (+998 93) 388-78-88, (+998 93) 388-38-89  
Иш вақти: 10:00 дан 19:30 гача
Веб сайт: lasposa.uz  


"Comilfo" тўй либослари салони 

"Comilfo" тўй либослари галереяси мижозларга Италия маҳсулоти бўлмиш келин либослари коллекциясини тақдим этади. Либослар дизайни бетакрор. Энг сифатли матолар қўлланилади. Йиллар давомида ишлаб чиқилган технология бўйича тикилган либослар эса, ҳар бир қизнинг қоматига қолипдай тушади. 

alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 15/3 уй
Мўлжал: Муқумий театри ёнида, Наврўз ресторани рўпарасида 
Телефон: (99871)245-91-91, (99871)245-99-66
Иш вақти: 09:00 дан 18:30 гача 
Веб сайт: www.comilfo.uz


"Sapfir" тўй либослари салони 

Лол қолдиришни, доим эътибор марказида бўлишни истаган қизлар "Sapfir" тўй либослари салонида ўзларининг бетакрор, орзуларидаги кўйлакни топа оладилар. "Гўзаллик" -ҳамма нарсада, деган сўзлар Салоннинг асосий шиори бўлиб, ҳар бир мижозга салон мутахассислари томонидан алоҳида эътибор қаратилади. 

alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Уйғур кўчаси, 1 уй, 10 кв
Мўлжал: 1-шаҳар клиник шифохонаси
Телефон: + (998) 95 144-50-14, + (998) 95 177-50-17
Иш вақти: 10:00 дан 18:00 гача 
Веб сайт: www.sapfir.uz

 

«PER AMORE» тўй либослари салони 

«Per Amore» тўй либослари салони бетакрор жой. Бетакрорлиги эса, у ерга бир маротаба ташриф буюришнинг ўзидаёқ маълум бўлади. Испаниядан келтирилган тўй либослари эса мижозларни ҳайратга келтиради. Тоза матолар, бетакрор чок ва бичим буларнинг баъри «Per Amore» тўй либослари салонида ҳар бир келинчак ўзига маъқул нарҳда тўй либосини қўлга киритиши мумкин бўлади.  

alt
 
Манзил: Тошкент шаҳри, Содиқ Азим кўчаси, 1 уй 
Мўлжал: "Studio" Кафе, "Art House"
Телефон: (+99890) 902-88-88, (+99891) 133-00-80
Иш вақти: 10:00 дан  19:00 гача 
Веб сайт: peramore.uz

 

"Happy Lady" тўй либослари салони 

"Happy Lady" тўй либослари салони бу тармоқда пайдо бўлганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ, аммо шунга қарамай салон ўз олдига мижозларга фақатгина сифатли маҳсулотларни ва юқори даражадаги ҳизматларни тақдим этишни асосий мақсад қилиб қўйди. Ушбу салонда, келинчаклар тўй кунида керакли бўлган барча аксессуарларни ва энг гўзал тўй либосини топишлари мумкин бўлади. 

alt
Манзил: Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Элбек 3/1 кўчаси
Мўлжал: Темир Йўл музейи  «Efendi» ресторани
Телефон: (99894) 609-62-71, (99893) 562-07-13, (99871) 233-68-20
Иш вақти: 10:00 дан 19:00 гача (Душанба-Жума), Шанба 10:00 дан 17:00 гача  
Веб сайт: https://www.facebook.com/shakhnoza.hodjaeva.3?fref=ts
 
 

"ПЭРИ" тўй либослари салони 

"ПЭРИ" тўй либослари салони сизга тўй, оқшом ва болалар лисбослар ассортиментини таклиф этиб қолади. Мутахассис маслаҳатчилар сизга мос либос ва унга мос келадиган аксессуарларни танлашда ёрдам берадилар.

alt

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси, 51 уй 
Мўлжал: Буюк Ипак Йўли метро бекати, Kapitalbank рўпарасида 
Телефон: 557-07-55, 509-06-72
Иш вақти: 10:00 дан 19:00 гача  

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг