alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Афсонавий Ҳиндистон

Ҳиндистон бу - эртаклар мамлакати. Бу мамлакатга келиб қолган ҳар бир инсон, ёшликдаги китобларда  қизиқарли тарзда ҳикоя қилинган ва тасвирланган султонлар, гўзал саройларни, болливуд фильмлари қаҳрамонларини, гўзал қўшиқлар жарангини ёдга олади. 
 

Бирла Мандир Ибодатхонаси, Дели

alt

Бирла Мандир Ҳиндистоннинг қоқ марказида жойлашган, амалдаги ибодатхонаси ҳисобланади. Индуизм, буддизм ва жайнизм дин вакиллари бу ерни бемалол зиёрат қилишлари мумкин.
 


Амбер, Қаҳраболи кичик қалъа

alt

Амбер, Қаҳраболи кичик қалъаси 16 асрда қурилган бўлиб, ҳалигача ўзининг маҳобати ва гўзаллиги билан барчани ҳайратлантиради. Тепаликлар билан қуршаб олинган қалъада Раджастхон пойтахти жойлашган бўлган. 
 

Варанаси

alt


Варанаси – Ҳиндистоннинг энг қадимий шараҳларидан бири. Бу ер буддистлар ва жайнистлар учун энг муқаддас жойлардан бири. Бу ер ўзининг ипакдан қилинган сарилари ва гали тор кўчалари билан машҳурдир.



Чхатрапати Шиваджи вокзали 

alt


Чхатрапати Шивадж вокзали Мумбайда жойлашган бўлиб, барчани ўзининг бетакрорлиги ва гўзаллиги билан ҳайратлантиради. Ўзида анъанавий викториан ва готика услубини мужамссамлаштирган транзит жойларни камдан-кам учратиш мумкин. 

 

Ҳиндистон дарвозаси, Дели 

alt


Ҳиндистон дарвозаси мамлакатнинг миллий ёдгорлиги ҳисобланади. Биринчи жаҳон урушида вафот этганлар хотирасига бағишлаб қурилган. 

 

Джайпур

alt

Джайпур иншоотларида пушти тошнинг ишлатилгани боис, бу ерни "Пушти шаҳар" деб ҳам аташади. Қалъа ўзининг ноёб тўғри бурчакли тузилиши ва ажойиб кўриниши билан ажралиб туради. 
 

Дудхсагар шаршараси, Гоа

alt


Дудхсагар шаршараси Бхагван Махавир боғида жойлашган бўлиб, барчани кичкинтой маймунчалар кутиб олади. Гоа ва Карнатака икки штатининг чегараларида жойлашган шаршара дунёнинг энг баланд 100 та шаршаралари қаторидан жой олган. 

 

Чандигархдаги Тош боғи

alt


Тош боғи катта ҳудудга эга бўлиб, унда турли ҳил қурилиш ахлатларидан ясалган кўпгина инсонлар, ҳайвонлар қиёфасидаги ҳайкаллар жойлашган.

 

Қутб-Минор, Дели

alt


Қутб-Минор Делида жойлашган бўлиб, энг баланд ғишт минораси ҳисобланади. Унинг баландлиги 72,6 метрни ташкил этади. 

 

Фатехпур-сикри

alt


Фтехпур Сикри – шаҳар Хоқони томонидан тўнғич ўғил фарзанди дунёга келганлиги боис қурилган. Ҳозирда бу ер ташландиқ ва чўлу-биёбон деб ҳисобланади. 
 

Нилуфар (Лотос) ибодатхонаси, Дели

alt


Нилуфар (Лотос) ибодатхонаси, замонавий мармар қурилиши ҳисобланиб, очилаётган Нилуфар гулини эслатади. Бетакрор кўринишга эга иншоот барча сайёҳлар эътиборини ўзига жалб этади. 

 

Кахаджурахо

alt


Кахаджурахо бу - кўпгина брахман ва жанай ибодатхоналари жамланмасидир. Ўзининг архитектураси ва шакллари билан ажралиб туради. Ҳозирги кунгача 20 дан кўп бўлмаган қисми сақланиб қолган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг