Юлдузларимиз қишки таътилда
Хонанда Шаҳзода таътилни Дубайда ўтказмоқда. У ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали ҳордиқдаги суратлари ва видеолари билан бўлишмоқда.
Дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ҳам айнан Дубайда оилавий дам олмоқда. Мазкур таътилда Шаҳзода ўзининг орзуларидан бирига етишганини маълум қилди. Таниқли ошпаз Бурак Ўздемир ўз қўллари билан юлдузли оила учун таом тайёрлаган.
Дубайда ҳордиқ чиараётган таниқлилардан яна бири латофатли хонанда Лола. У ҳам Бирлашган Араб Амирликларида оилавий дам олмоқда ва таътилдан фотосуратлари билан бўлишмоқда.
Муниса Ризаева ҳам «Яхши дам - меҳнатга ҳамдам» деб Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.
Хонанда Зиёда ҳам оилавий ҳордиқ учун айнан Дубай шаҳрига учиб кетган.
Асал Шодиева, Шоҳруҳхон, Санжар Ҳолиқовлар ҳам қишки таътил учун айнан Дубай шаҳрини танлашган.
ИЗОҲЛАР 0