alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Дунёнинг жозибадор масжидлари

Бугунги 5таликда дунёнинг энг бетакрор ва жозибадор масжидлари рўйҳати келтирилган. 

 

Маккадаги Ал-Харом масжиди - Саудия Арабистон

Маккадаги Ал-Харом масжиди муқаддас Каъба атрофига қурилган. У Ислом оламининг энг асосий ва бош масжиди ҳисобланади. Мусулмонларнинг муқаддас қароргоҳининг умумий майдони 4008000к.м. Масжид Ҳаж сафарида 4 миллионга яқин зиёратчиларни қабул қилишга мўлжалланган. Масжид 9та минора билан ўралган бўлиб, ҳар бирининг баландлиги 95м. Албатта Макка шаҳридаги масжид ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас, гўзал қароргоҳ ҳисобланади. Маккани зиёрат қилиб, у ерда Оллоҳга сажда қилиш мўмин-мусулмон учун катта орзулардан ва ниятлардан биридир.

 

Носир ал-Молк жоме масжиди – Эрон, Широз

Бу масжид 19 асрда Хўжа Мирза Хасан Алихон Носир-ал Молк томонидан Широз марказий кўчасида қурдирилган. Масжид Эрондаги энг машҳур ва кўп суратга олинадиган масканлардан бири ҳисобланади. Носир ал-Молк ташқарисидан Эроннинг бошқа масжидлардан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. Унинг бетакрорлиги интерьерида бўлиб, деворлари рангли шиша бўлаклари ва мозаикалар билан безатилган. Витражли ойналардан қуёш ўз нурини сочганда эса иншоот турли ранглар жилоси билан тўлиб кетади ва масжид бетакрор тусга ва кўринишга эга бўлади. Барча ранглар ичида пушти ранг ўзгача касб этганлиги боис, унинг иккинчи номи «Пушти масжид».

 

Низомий масжиди - Йоханнесбург, Жанубий Африка

Масжид Йоханнесбургнинг шимолий қисмида жойлашган. Иншоот 4та минорадан иборат бўлиб, ҳар бири 55 метрни ташкил қилади. Масжиднинг қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган. Мажмуа Усмонийлар архитектураси услубида қурилган. Расмий очилиши эса 2012 йилнинг 4 октябрида ЖАР президенти иштирокида бўлиб ўтган. Низомий мажмуаси ўз ичига масжид, мактаб, шифохона ва савдо марказини олади.

 

Султон Қобус масжиди – Мускат, Омон

Султон Қобус масжидининг расмий очилиши 2001 йилда бўлиб ўтган. Мажмуа майдони 416000 квадрат метр бўлиб, қурилиш ишларида 300 000 тонна қумтош ишлатилган. Масжиднинг асосий намозхонаси 6500 кишига мўлжалланган. Энг катта қўл иши бўлган гилам ва Swarovski қандили эса иншоотга янада кўрк бағишлайди.

 

Шайх Зайд масжиди – Абу-Даби, БАА

Иншоот дунёдаги энг катта олтита масжидлардан бири. Бирлашган Араб Амирлигининг пойтахти Абу-Дабида жойлашган. Масжид, унинг асосчиси ва БАА биринчи президенти Зайд ибн Султон ан-Нахайана шайх шарафи билан номланган. Қурилиш ишлари 1996 йилда бошланган бўлиб, масжиднинг расмий очилиши 2007 йилнинг Рамазон ойида бўлган. Мажмуага бир вақтнинг ўзида 40000та намозхон сиғиши мумкин. Асосий намозхона 7000та ибодатчига мўжалланган. Унинг ёнида жойлашган иккита залнинг ҳар бири эса 1500 кишига мослаштирилган. Икки хона ҳам аёлларнинг ибодити учун. Масжид поклик рамзи бўлган оқ мармардан қурилган. Бу эса ўз ўрнида масжиднинг гўзаллигини ва бетакрорлигини оширади. Шайх Зайд оқ рангни танлашига сабаб инсонлар қалбида поклик ва тинчлик ҳиссини уйғотиш бўлган. Масжидга шунингдек, дунёдаги энг катта гилам солинган. Бу гиламни бир йил давомида 1000та тўқувчи тўқиган. Яна мажмуада энг гўзал ва катта қандил ўз нурларини сочиб туради.  

 

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистоннинг гўзал масжидлари

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-05-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг